Logo

Ўзбекистонга 7 ойда 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди

12.08.2026 | 15:362 дақиқа

2026-йилнинг январ-июл ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 22,6 фоизга ошди. Энг кўп туристлар улуши қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистонга 7 ойда 7,7 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ келди © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

2026-йилнинг январ–июл ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 7 749 308 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 миллион нафарга ёки 22,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Ўзбекистонга энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган. Қирғизистондан 2 177 108 нафар, Қозоғистондан 1 855 562 нафар, Тожикистондан 1 728 978 нафар сайёҳ мамлакатга ташриф буюрган.

Кейинги ўринларда Россия — 710 824 нафар, Афғонистон — 281 200 нафар, Хитой — 269 735 нафар ва Туркманистон — 192 830 нафар билан қайд этилган. Туркиядан 111 908 нафар, Ҳиндистондан 32 462 нафар, Кореядан эса 26 512 нафар турист келган.

Авиақатновлар кенгаймоқда

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон аэропортлари 8,15 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга кўп.

Шу даврда жами 64 831 та рейс амалга оширилган бўлиб, уларнинг 47 371 таси халқаро рейсларни ташкил этди. Халқаро рейслар сони бир йилда 12 фоизга ошган. Ушбу рейслардан 6,7 миллион нафар йўловчи фойдаланган, бу ҳам йиллик ҳисобда 15,4 фоиз ўсишни англатади.

Тошкентда Шанхай, Сеул ва Ереван билан янги тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди. 10 август куни «Etihad Airways» Абу-Даби–Тошкент йўналишида илк рейсини амалга оширди. Ҳудудларда ҳам ўсиш кузатилиб, Термизда йўловчи оқими 52 фоизга, Урганчда 24 фоизга, Нукусда 23 фоизга ошди.

Даромад ҳам кўпайди

Қайд этилишича, январ–июл ойларида туристик хизматлар экспорти 3 895,7 миллион долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 56 фоизга кўп. Шунингдек, етти ойда 22 296 ўринли 705 та янги жойлаштириш воситаси ташкил этилди. Натижада мамлакатдаги жойлаштириш воситалари сони 7 440 тага, улардаги ўринлар сони эса 202,6 мингтага етди.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонга 6,6 миллион, 2024 йилда 10 миллиондан ортиқ, 2025 йилда эса 11,7 миллион хорижий сайёҳ келган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
13.10.2026 | 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.