
Ўзбекистонга қайси давлатлардан кўпроқ саёҳатчилар келгани маълум бўлди
2025 йилнинг тўққиз ойи мобайнида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет элликлар сони ўтган йилга нисбатан ярим миллионга ошди.

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида саёҳат мақсадида Ўзбекистонга 1,4 миллион нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 506 минг нафарга кўпайган.
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонга энг кўп саёҳатчилар Россия, Туркманистон ва Қозоғистон давлатларидан келган. Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони мамлакатлар кесимида қуйидагича:
Россия — 269 158 нафар;
Туркманистон — 193 635 нафар;
Қозоғистон — 143 898 нафар;
Хитой — 117 864 нафар;
Қирғиз Республикаси — 114 005 нафар;
Тожикистон — 84 696 нафар;
Туркия — 50 976 нафар;
Италия — 32 635 нафар;
Ҳиндистон — 32 254 нафар;
Германия — 29 632 нафар;
Корея — 26 832 нафар;
АҚШ — 23 630 нафар.
Бундан ташқари, турли бошқа мамлакатлардан жами 255 855 нафар сайёҳ келгани қайд этилди. Туризм соҳасидаги барқарор ўсиш ички хизматлар бозорининг кенгайиши, меҳмонхоналар бандлиги ва маҳаллий иқтисодиётга қўшимча тушумларни таъминлашда аҳамиятга эга.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда 11 нафар АҚШ фуқароси Ўзбекистонга даволаниш учун келгани ҳақида хабар берилганди.





