add

Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида чиқиндини қайта ишлаш орқали электр олинади

Бугун 18:201 дақиқа

6 та вилоятда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр ва иссиқлик энергияси олиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида чиқиндини қайта ишлаш орқали электр олинади

Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш тизимини модернизация қилиш ва энергия олишга қаратилган лойиҳалар фаоллашди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида чиқиндиларни термик усулда қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводлар барпо этилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида тиббиёт чиқиндиларини ёқиш ҳисобига иссиқлик энергияси олиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилганиди.

Маълумот учун, Ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш бўйича Финландия билан меморандум имзоланганди. Унда Ўзбекистон ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг қийматини ошириш технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш соҳасини ривожлантиришга келишиб олинган.

Теглар

Мавзуга оид