add

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди

Мазкур ишлар натижасида 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди.

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилиб, 90 гектарга яқин ер майдони табиатга қайтарилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган даврида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жами 47 та маиший чиқинди полигони рекультивация қилиниб, тупроқ қатламлари билан ёпилди.

2024 йилда бу борадаги ишлар республика ҳудудида қуйидагича амалга оширилган:

Қорақалпоғистон Республикасида – 1 та (11 гектар);

Андижон вилоятида – 6 та (14,9 га);

Бухоро вилоятида – 1 та (0,5 га);

Қашқадарё вилоятида – 5 та (19,15 га);

Наманган вилоятида – 3 та (5,38 га);

Самарқанд вилоятида – 1 та (2,4 га);

Тошкент вилоятида – 3 та (9,58 га);

Фарғона вилоятида – 6 та (17,11 га);

Хоразм вилоятида – 1 та (1 га).

Шунингдек, 2025 йил давомида эса республика бўйича жами 18 та (81,68 гектар) қаттиқ маиший чиқинди полигонида рекультивация ва тупроқ қатлами билан ёпиш ишлари якунланди.

Мазкур ишлар президентнинг 2024 йил 4 январдаги “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сон фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, бу чора-тадбирлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 72-бандида белгиланган мақсадлар ҳамда 2025 йил 30 январдаги президент фармонида назарда тутилган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Маълумот ўрнида, агентлик ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси ҳисобига 185 та (1 446,04 гектар) маиший чиқинди полигони ўтказилган.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистонда 42 та маиший чиқинди полигони фаолияти тугатилди | Vaqt.uz