add

Ўзгидромет ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

Кеча 19:283861 Дақиқа

Ноябр ойининг сўнгги иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб маълумот бермоқда Ўзгидромет.

Ҳарорат кундузи +13...+18 даража илиқ атрофида бўлади. Баъзи жойларда туман тушиш эҳтимоллари ҳам мавжуд. Ҳафтанинг иккинчи ярмида келиб ҳарорат шимолий ва чўл ҳудудларда +2...+3 даражага пасаяди.Шарқдан майин шамол эсиб туради.

Кечаси ва эрталаблари республика ҳудудининг асосий қисмида 0...+5 даража илиқ, шимолда -1...-3 даража гача совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари +3...+5 даража илиқ, кундузи  +15...+18 даража илиқ атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати 2025–2026-йиллар қиш мавсуми учун мавсумий об-ҳаво прогнозини эълон қилган эди. Унга кўра, қиш умумий ҳисобда нисбатан илиқ кечиши кутилмоқда. Ёғингарчилик миқдори эса айрим ойларда меъёр атрофида, бошқаларида эса меъёрдан кам бўлиши башорат қилинган.

Теглар

Мавзуга оид