add

Португалия, Колумбия ва ФИФА плей-оффи ғолиби: Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги рақиблари

06.12.2025 | 00:152262 дақиқа

АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги Жон Кеннеди номидаги амалий санъат марказида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Португалия, Колумбия ва ФИФА плей-оффи ғолиби: Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги рақиблари

Илк марта 48 миллий жамоа иштирок этадиган ва илк марта бир йўла уч давлатда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини Ўзбекистон футбол мухлислари ўзгача қизиқиш билан кутишди.

Чунки «оқ бўрилар» лақабли футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб бўлган эди.

Маросимда АҚШ президенти Доналд Трамп ва биринчи хоним Мелания Трамп, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум ҳамда Канада бош вазири Марк Карни ҳам иштирок этди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино миллионлаб футбол мухлислари номидан АҚШ президенти Доналд Трампга «ФИФА тинчлик мукофоти»ни топширди.

Тантанали расмий қисмдан сўнг қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Бунгача жамоалар 12 тадан 4 та саватчага бўлинган ва ФИФА рейтингига кўра Ўзбекистон миллий жамоаси 3-саватчадан ўрин олган эди. ЖЧ 2026 йил 11 июндан 19 июлга қадар бўлиб ўтади ва чемпионни аниқлаш учун жами 109 та ўйин ўтказилади.

Қуръа ташлаш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси «K» гуруҳида 2-жойидан ўрин олди ва унинг рақиблари Португалия, Колумбия ва ФИФА қитъалараро 1-плей офф ғолиби бўлди. Бу плей оффда Янги Каледония ва Ямайка аввал учрашади, учрашув ғолиби Конго Демократик Республикаси билан тўқнашади. Ғолиб ЖЧ-2026 га, бизнинг гуруҳимизга йўл олади.

Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳида бўлиб ўтадиган ўйинлар:

1-тур. 2026 йил 17-июн.

Ўзбекистон – Колумбия.

Португалия – ФИФА 1-плей офф ғолиби

Ўйинлар Ҳюстон (АҚШ) даги NRG стадионида ёки Мехико (Мексика)даги «Ацтека» стадионида бўлади.

 

2-тур. 2026 йил 23-июн.

Португалия – Ўзбекистон

Колумбия – ФИФА 1-плей офф ғолиби

Ўйинлар Ҳюстон (АҚШ)даги NRG стадионида ёки Сапопан (Мексика)даги «Акрон» стадионида бўлади.

 

3-тур. 2026 йил 27-июн.

ФИФА 1-плей офф ғолиби - Ўзбекистон

Колумбия - Португалия

Ўйинлар Майами (АҚШ)даги «Ҳард Рок» стадионида ёки Атланта (АҚШ)даги «Мерседес Бенц» стадионида бўлади.

 

Қолган гуруҳлар:

«A» гуруҳи: Мексика, ЖАР, Жанубий Корея, УЕФА «D» плей оффи ғолиби

«B» гуруҳи: Канада, УЕФА «A» плей оффи ғолиби, Қатар, Швейцария

«С» гуруҳи: Бразилия, Марокаш, Ҳаити, Шотландия

«D» гуруҳи: АҚШ, Парагвай, Австралия, УЕФА «C» плей оффи ғолиби

«E» гуруҳи: Германия, Кюрасао, Кот-дʼИвуар, Эквадор

«F» гуруҳи: Нидерландия, Япония, УЕФА «B» плей оффи ғолиби,

«G» гуруҳи: Белгия, Миср, Эрон, Янги Зеландия

«H» гуруҳи: Испания, Кабо Верде, Саудия Арабистони,

«I» гуруҳи: Франция, Сенегал, ФИФА қитъалараро 2-плей офф ғолиби, Норвегия

«J» гуруҳи: Аргентина, Жазоир, Австрия, Иордания

«K» гуруҳи: Португалия, Колумбия, Ўзбекистон ва ФИФА қитъалараро 1-плей офф ғолиби

«L» гуруҳи: Англия, Хорватия, Гана, Панама

Теглар

Мавзуга оид