add

Президент экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан таклифлар билан танишди

Экология соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан таклифлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябр куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, атроф-муҳит сифатини, шаҳарларда атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни ривожлантириш, табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш ва табиий меросни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришни марказлашган ҳолда олиб бориш таклиф этилди.

Экологик назоратни алоҳида ёндашувлар асосида йўлга қўйиш ва масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди. Бунда, соҳадаги қоидабузарликларга қарши тезкор чора кўриш, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш механизмлари бўйича сўз борди. Шунингдек, саноатда экологик тартибга солишни такомиллаштириш ва аҳоли пунктларида яшил ҳудудларнинг сақланишини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, уларни бошқарувда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш, назорат ва масъулиятни кучайтириш нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

Аввалроқ Ўзгидромет Тошкент шаҳри ва Андижонда ҳаво ифлосланиши инсон саломатлиги учун хавфли даражага етганини маълум қилганди.

Теглар

null null

Vaqt.uzМақолалар сони: 271

Барчаси

Мавзуга оид

Президент экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан таклифлар билан танишди | Vaqt.uz