add

Қирғизистон Президенти ҳам Тошкентга етиб келди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди.

Қирғизистон Президенти ҳам Тошкентга етиб келди

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Олий даражадаги келишувларнинг ижроси, биринчи навбатда, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги муҳим кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чоралари кўриб чиқилди.

Фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Қирғизистон Президенти ҳам Тошкентга етиб келди | Vaqt.uz