add

Россияда бюджетдаги «туйнук»ни ёпиш учун «пул босувчи станок» ишга тушмоқда

Бугун 09:384812 Дақиқа

Тақчиллиги қарийб 6 трлн рублга етган Россия бюджети энди пул босиш орқали молиялаштирилмоқда, дейилади Гайдар институти таҳлилида.

Россияда бюджетдаги «туйнук»ни ёпиш учун «пул босувчи станок» ишга тушмоқда

Россия ҳукумати давлат бюджети танқислигини қоплаш учун Россия Марказий банки орқали пул эмиссиясини амалга оширмоқда. Гайдар институти мутахассисларига кўра, бу жараён «РФ Марказий банки томонидан давлат қарзини билвосита эмиссия билан молиялаштириш» сифатида баҳоланади.

2024 йилда Россия бюджети дефицити 6 трлн рублга яқинлашди. Бунинг қарийб барчаси Федерал қарз облигациялари (ОФЗ) чиқарилиши билан қопланмоқда. Биринчи чоракда 1,4 трлн рубллик, иккинчисида — 1,46 трлн, учинчи чоракда эса 1,55 трлн рубллик ОФЗ жойлаштирилган.

Асосий харидорлар — йирик, давлатга тегишли банклар. Уларга эса Марказий банк ҳар ҳафта репо операциялари орқали рубл кредитлари беради. 24 ноябр ҳолатига кўра, бундай операциялар ҳажми 2,83 трлн рублга етган. Бу пуллар айнан ОФЗларни гаров қилиб банкларга ажратилаётган маблағлардир.

Таҳлилчилар буни фоизлар орқали инфляция кучайишига олиб келувчи омил, ўлароқ баҳолашмоқда. Чунки ОФЗ портфели банк активларида ўсиши, айни пайтда эмиссион пул билан таъминланмоқда.

2026–2028 йиллар учун қабул қилинган бюджетда ҳам умумий 10 трлн рубллик тақчиллик кўзда тутилган. РФ Молия вазирлиги ҳар йили 4–4,7 трлн рубллик ички қарз мажбуриятларини жойлаштиришни режалаштирмоқда.

2024 йилдаги режада аслида 1,2 трлн тақчиллик кўзда тутилган эди, аммо нефт-газ даромадлари 20 фоизга тушиб кетгач, режалар 5 баробарга ўзгарди. Натижада ҚҚС бўйича тушум 1,3 трлн рублга камайди, акцизлар — 328 млрд рубл, фойда солиғи — 160 млрд рубл, жисмоний шахслардан тушумлар — 36 млрд рубл, утилизация йиғими — 888 млрд рублга камроқ тушди.

Шу билан бирга, Carnegie маркази таҳлилчиси Александра Прокопенкого кўра, Путинда ҳозирча пул етарли — камида 12–14 ойга. Лекин кейин танлов қийинлашади: урушни давом эттириш ёки ички истеъмолни таъминлаш — унинг қаршисида шундай иккита мураккаб вариант қолади.

Теглар

Мавзуга оид

Россияда бюджетдаги «туйнук»ни ёпиш учун «пул босувчи станок» ишга тушмоқда | Vaqt.uz