Logo

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Bugun 22:311 daqiqa

Санаэ Такаичи бошчилигидаги Япония ҳукумати вазирлар маҳкамасидаги ўзгаришлар олдидан тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Янги ҳукумат таркиби яқин соатларда эълон қилинади.

Япония ҳукумати истеъфога чиқди

Япония ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Санаэ Такаичи канцелярияси маълум қилди.

Унга кўра, ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида барча вазирлар истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Бош вазир уларнинг аризаларини қабул қилган.

Шу билан бирга, истеъфога чиққан вазирлар янги ҳукумат таркиби шакллантирилгунига қадар ўз вазифаларини расман бажаришда давом этади.

Асосий вазирлар лавозимини сақлаб қолиши кутилмоқда


Янги Вазирлар Маҳкамаси таркиби яқин соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Маҳаллий кузатувчиларнинг баҳолашича, ҳукуматдаги ўзгаришлар катта бўлмаслиги мумкин. Хусусан, ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми, молия вазири Сацуки Катаяма ҳамда ҳукумат бош котиби Минору Кихара каби асосий амалдорлар лавозимларини сақлаб қолиши кутилмоқда.

Бундан бир кун олдин Такаичи ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбариятида ҳам кичик ўзгаришларни амалга оширган. Бунда партиядаги асосий лавозимлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Маҳаллий кузатувчилар бу қарорларни партия бошқарувида барқарорликни сақлаш ҳамда Такаичининг 2027 йилда партия раиси лавозимига қайта сайланиши учун шароит яратиш истаги билан боғламоқда.

Teglar

Mavzuga oid