add

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган ўсмирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

16.09.2025 | 10:005333

Владивостокда ўзбекистонлик мигрантларга ёшлар томонидан қилинган ҳужум Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга олинди.

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган ўсмирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Россия Тергов қўмитасининг Приморск ўлкаси бошқармаси маълум қилишича, воқеа 10 сентябрга ўтар кечаси Хабаровск кўчасида содир бўлган. 15 ёшли ўсмирлар ва уларнинг шериклари маст ҳолда тўхтаб турган автомобилга зарар етказган, дўкондаги харидорлар кўз ўнгида бир шахсни калтаклаган ва яна бир неча ҳайдовчига ҳужум қилган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда россиялик ўсмирлар ўзбекистонлик мигрантларни дўппослаб, уларни ҳақоратлаётгани акс этган. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуф Қобулжанов ҳолат аниқланган заҳоти жабрланувчилар билан алоқа ўрнатилганини ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини билдирди. Шунингдек, маҳаллий ички ишлар бошқармаси ва прокуратурага расмий мурожаатлар йўлланган. Тергов қўмитаси маълумотича, гумонланувчиларнинг шахси аниқланган. Улардан бири қўлга олинган, яна икки нафари қидирувга берилган. Айни пайтда улар аввал ҳам безорилик қилгани учун жиноят ишига тортилиши қайд этилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Владивостокда расмий нота юбориб, Россиядан тергов ва жавобгарликни талаб қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган ўсмирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди | Vaqt.uz