add

Самарқандликларнинг «свет»сиз қолмаслигига энди турклар жавоб беради

Вилоятда электр энергияси тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий шерик бошқарувига бериш лойиҳасининг халқаро тендерида Aksa Enerji компанияси ғолиб бўлди ва 30 йил муддатга бошқарув ҳуқуқини олди.

Самарқандликларнинг «свет»сиз қолмаслигига энди турклар жавоб беради

Самарқанд вилоятида электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий бошқарувга ўтказиш бўйича ўтказилган халқаро тендерда Туркиянинг Aksa Enerji компанияси ғолиб деб топилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

Компанияга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўтказган «Давлат-хусусий шериклик орқали хусусий капитални мобилизация қилиш» мавзусида III Давлат-хусусий шериклик давра суҳбати доирасида расмий ғолиблик тақдимномаси топширилган.

Лойиҳа доирасида Aksa Enerji келгусида вилоятдаги электр тармоқларини янгилаш, хизмат кўрсатиш сифати ва барқарорлигига эришиш, энергия йўқотишларини қисқартириш бўйича комплекс ишлар амалга ошириши белгиланган.

Aksa Enerji — 1960 йилда ташкил этилган Kazanci Holding таркибидаги йирик энергетика компанияси бўлиб, у нафақат Туркияда, балки Гана, Мадагаскар, Мали ва Конго каби мамлакатларда ҳам электр станциялари қуриш ва эксплуатация қилиш тажрибасига эга. Компания Ўзбекистонда ҳам фаол ишлаб келмоқда: 2022 йилда Бухорода 270 МW қувватли иссиқлик электр станцияси, 2024 йил бошида эса Тошкент вилоятида 240 МW қувватли ИЭС ишга туширилган.

Маълумот учун, 2027 йил 1 июлгача давлат-хусусий шериклик дастурига мувофиқ, мамлакатнинг барча ҳудудларида тақсимловчи электр тармоқларини хусусий операторларга ўтказиш бўйича шартномалар имзоланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 2026 йил учун электр энергиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Самарқандликларнинг «свет»сиз қолмаслигига энди турклар жавоб беради | Vaqt.uz