Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Самарқандда бўлади

Икки кунлик сафар давомида жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев икки кун давомида Самарқандда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 18 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, икки кун давомида ҳудуддаги йирик лойиҳалар ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан танишади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш, янгиларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, Мирзиёев Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Маълумот учун, Президент сўнгги марта 2025 йил ноябрь ойида Самарқанд вилоятига ташриф буюрган эди.

Теглар

Мавзуга оид