Logo

TBC Bank Group OLX'ни расман сотиб олди

2025 йилнинг август ойида Грузияда етакчи молия хизмати гуруҳи ва Ўзбекистонда энг йирик рақамли bank экотизимларидан бири ҳисобланувчи TBC Bank Group OLX Uzbekistan назорат пакетини сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди.

TBC Bank Group OLX'ни расман сотиб олди © vaqt.uz

Рақобат қўмитаси Бирлашган Араб Амирликларида рўйхатдан ўтган TBC Bank гуруҳига алоқадор Tapuz Limited компаниясининг OLX Classifieds МЧЖ ХКнинг (OLX савдо белгиси остида онлайн реклама хизматларини кўрсатувчи рақамли платформа) 100 фоиз улушини сотиб олишга розилик берди.

Қўмита маълумотига кўра, бу битимга розилик бериш жараёнида Tapuz Limited компаниясининг асосий акциядори бўлган TBC Bank Group PLC компанияси Ўзбекистонда TBC Bank рақамли тижорат банки ҳамда Payme онлайн тўлов хизматига билвосита эгалик қилиши, шунингдек, Payme АЖ ва OLX Classifieds МЧЖ ХК рақамли платформалар соҳасида устун мавқега эга корхоналар рўйхатига киритилганлиги инобатга олинган.

Шу билан бирга, Tapuz Limited компанияси Ўзбекистонда онлайн реклама хизматлари соҳасида фаолият юритувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар устав фондида улушга эга эмаслиги аниқланган.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси Tapuz Limited компаниясига бир қатор талаблар қўйган. Жумладан:

— TBC Bank Group PLC назоратидаги рақамли платформалар OLX хизматларига бир томонлама ёки асоссиз тарзда таъсир кўрсатмаслиги;

— OLX платформасида тўпланадиган маълумотлардан рақобатни чеклаш мақсадида фойдаланиш, уларни ошкор қилиш ёки бошқа тижорат мақсадларида ноқонуний ишлатиш;

— TBC Bank ва Payme билан боғлиқ тузилмалар OLX фойдаланувчилари ёки рақобатчи компаниялар мижозларининг шахсий ёки тижорат маълумотларидан рақобатга зид мақсадларда фойдаланмаслиги;

— OLX платформасида тўлов қилиш жараёнида фойдаланувчилар фақат Payme ёки TBC Bank иловаларидан фойдаланишга мажбур қилинмаслиги;

— Барча рақобатчи тўлов хизматлари учун тенг имкониятлар яратилиши таъминланиши шарт этиб қўйилди.

Бундан ташқари, барча иштирокчи томонлар Ўзбекистон Республикасининг Рақобат тўғрисидаги Қонуни 18-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига тўлиқ риоя этиши мажбурий ҳисобланади

Маълумот учун, Tapuz Limited — корхоналарга инвестиция киритиш фаолияти билан шуғулланувчи (ҳолдинг) ташкилот ҳисобланади. OLX Group эса ҳозирги кунда 30 га яқин мамлакатда онлайн савдо ва хизмат кўрсатиш платформаларини бошқариб келмоқда. Унинг таркибига OLX, Otomoto ва Property24 каби брендлар киради. Просус эса технология соҳасида дунёдаги энг йирик инвесторлардан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август ойида TBC Bank Group OLX Uzbekistan акцияларининг назорат пакетини сотиб болиш бўйича келишувга эришган эди қўлга киритди. Битим Titan Investments халқаро инвестиция ҳолдинги билан қўшма корхона орқали амалга оширилган. Шартномага кўра, OLX Uzbekistan акцияларининг 100 фоизи ҚКга ўтади. TBC назорат пакетини (50 фоиз + 1 акция), Titan Investments эса қолган улушни олади.

Теглар

Мавзуга оид