«Tenge bank»да ҳам янги бошқарув раиси тайинланди

Бугун 12:061 дақиқа

Дониёр Абдураҳмонов 8 майдан «Tenge Bank» бошқарув раиси ўринбосари сифатида иш бошлади.

«Tenge bank»да ҳам янги бошқарув раиси тайинланди © Foto: yandexmaps

«Tenge Bank» раҳбариятида ҳам янги тайинлов амалга оширилди. Дониёр Абдураҳмонов бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Банк расмий маълумотига кўра, у янги вазифасини 8 майдан бошлаб бажаришни бошлаган. Абдураҳмонов мазкур тайинловгача банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, Дониёр Марселевич Абдураҳмонов 1982 йилда туғилган. У 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2008 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Шунингдек, 2013 йилда Банк молия академиясида инвестицияларни бошқариш йўналиши бўйича магистратурани тугатган.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон Миллий банкида ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида бошлаган. Кейинчалик Марказий банк тизимида, жумладан валюта операциялари ва таҳлил йўналишларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

2014–2017 йилларда хусусий банклар ва корхоналарда турли лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, «Ravnaqbank» ва «Davrbank»да валюта операциялари йўналишида раҳбарлик қилган.

2017–2020 йилларда эса Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори сифатида ишлаган. 2020 йилдан буён эса «Tenge Bank» кузатув кенгашида мустақил аъзо эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азизбек Ашуров «TBC Bank» бошқарув раиси ўринбосари ва бош молиявий директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Мавзуга оид