add

Tesla акциядорлари Маскнинг 1 трлн долларлик режасига розилик берди

Илон Маскнинг ушбу режасини Tesla акциядорлари 75 фоиздан ортиқ овоз билан тасдиқлангани эълон қилинди.

Tesla акциядорлари Маскнинг 1 трлн долларлик режасига розилик берди

6 ноябр куни Tesla раҳбари Илон Маскка деярли 1 триллион долларлик мукофот пакетини тақдим этиш режаси акциядорлар томонидан 75 фоиздан ортиқ овоз билан тасдиқланди. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги хабар қилди.

Маскнинг келгуси ўн йиллик мақсадлари орасида 20 миллион автомобил етказиб бериш, 1 миллион робот-таксини ишга тушириш, 1 миллион робот сотиш ва 400 миллиард долларгача асосий фойда олиш бор. Лекин у маош олиши учун Tesla акцияларининг қиймати бир вақтнинг ўзида ҳозирги 1,5 триллион доллардан аввал 2 триллион долларгача, сўнгра эса 8,5 триллион долларгача кўтарилиши керак.

Шунингдек, акциядорлар йиғилишида Маск “xAI” сунъий интеллект стартапи учун инвестицияни мақуллади. Шу билан бирга, компанияда директорлар кенгашига алоҳида овоз бериш тизими жорий этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маскка деярли 1 триллион долларлик мукофот пакетини тақдим этишни рад этилса, у компанияни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Tesla акциядорлари Маскнинг 1 трлн долларлик режасига розилик берди | Vaqt.uz