Logo

Тожикистон муфтийси «ботокс» ва «татуировка»ларни «ҳаром» деб атади

21.10.2025 | 21:001 дақиқа

У ёшларни диний меъёрларга зид бўлган замонавий тенденциялар таъсирига берилмасликка чақирди.

Тожикистон муфтийси «ботокс» ва «татуировка»ларни «ҳаром» деб атади

Тожикистон муфтийси Саидмукаррам Абдулқодирзода ўз нутқида «ботокс» ёрдамида лаб ва юзни катталаштиришни ҳамда танага расм солиш — «татуировка»ларни қоралаб, бу амалларни ҳаром деб эълон қилди.

Муфтийнинг таъкидлашича, бошқаларнинг таъсирида кўплаб қизлар лабларига укол қилдирмоқда ва юз шаклини ўзгартирмоқда, бу эса салбий оқибатларга олиб келади ҳамда гуноҳ ҳисобланади.

Муфтий сўнгги йилларда бурун, қулоқ ёки юзнинг бошқа қисмларини тўғрилаш каби ташқи кўринишни ўзгартириш тобора оммалашиб бораётганини, бироқ ислом дини бундай амалларни тақиқлашини.

«Тана омонатдир — муқаддас неъмат, бу ҳар бир инсон у билан хоҳлаганини қилиши мумкин дегани эмас. Тиббий зарурат бўлмаса, қулоқ ёки бурун шаклини ўзгартириш мумкин эмас», - деди муфтий.

У яна инсонлар ўз танасининг табиий кўринишидан мамнун бўлишлари ва уни жиддий асосларсиз ўзгартирмасликларини уқтирди.

Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг фикрича, табиий кўринишни сақлаш руҳий ва жисмоний соғлиққа ёрдам беради, косметик муолажаларга ҳаддан ортиқ берилиш эса ҳам ахлоқий, ҳам жисмоний оқибатларга олиб келиши мумкин. Муфтий аҳолини, айниқса ёшларни анъанавий ва диний қадриятларга амал қилишга, ўз танасини ҳурмат қилишга ва диний меъёрларга зид бўлган замонавий тенденциялар таъсирига берилмасликка чақирди.

Мавзуга оид