add

Тошкентда атмосферага зарар етказган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди

Бугун 11:55441

Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган 4 мингдан ортиқ объект текширилиб, 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, 58 иссиқхона хўжалигига эса маъмурий жарималар қўлланилди.

Тошкентда атмосферага зарар етказган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш доирасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳавога зарарли моддалар чиқариш ҳолатларини камайтириш мақсадида кенг кўламли назорат тадбирлари ўтказилган. Тадбирлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан 300 дан ортиқ мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан олиб борилган.

Улар пойтахт ва вилоят ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчи ҳамда ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ хатловдан ўтказган. Жами 4 869 та объект текширилган.

Натижада, дудбурондан нотўғри фойдаланган 58 иссиқхона хўжалигига маъмурий жарима қўлланилган, 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Шунингдек, 387 ҳолатда плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида ишлатмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилган

Эсслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент фармонига кўра, иссиқхона хўжаликлари 2028 йил охиригача мавжуд солиқ қарзини фоизсиз тўлаш имконига эга бўлиши, шунингдек, улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 3 йилга 1 фоиз даражада белгиланиши ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентда атмосферага зарар етказган 100 дан ортиқ хўжалик фаолияти тўхтатилди | Vaqt.uz