Тошкентда сув заррачаларини узоқ масофага пурковчи қурилма синовдан ўтказиляпти

Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки манзил Олмазор тумани Тахтапул массивидаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўлди.

Тошкентда сув заррачаларини узоқ масофага пурковчи қурилма синовдан ўтказиляпти

Йирик мегаполисларни экологик модернизация қилишнинг халқаро тажрибалари ўрганилиб, чангланишни камайтириш ва ҳаво сифатини яхшилаш бўйича замонавий ечимлар жорий этилмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Қайд этилишича, шаҳар маъмурияти жамоаси сув микрозаррачаларини узоқ масофаларга пурковчи дисперсия қурилмасини синовдан ўтказишга киришди. Бу пойтахт шароитига мослаштирилаётган инновацион воситалардан бири эканлиги таъкидланди.

Ушбу ускунани ўрнатиш учун танланган дастлабки жойлардан бири Олмазор туманидаги Тахтапул массивида жойлашган 1-сонли юқумли касалликлар шифохонаси бўлди.

Ҳокимлик синов тафсилотлари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот беришини маълум қилди.

Аввалроқ Ўзгидромет ҳаво ифлосланиши шу ҳафта охиригача сақланиб қолиши ҳақида хабар берганди.

Теглар

Мавзуга оид