Logo

Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилади

Бугун 18:551 дақиқа

Ноқонуний қурилишлар ва қарздорликлар таҳлил қилинади.

Тошкентдаги бозор ва савдо комплекслари хатловдан ўтказилади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Тошкент шаҳридаги бозор ва савдо комплексларининг молиявий ҳолати ўрганилиб, уларнинг мол-мулки хатловдан ўтказилади ва мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича ишлар ташкил этилади. Бу Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар доирасида амалга оширилади.

Хатлов жараёнида нималар текширилади?

Ўрганиш ишлари давомида қатор йўналишлар бўйича таҳлиллар олиб борилади:

— Бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари, мавжуд мулклар ҳамда мулкдорлар рўйхати текширилади;
— Бозор ва савдо комплекслари ҳудудларидаги ноқонуний қурилишлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади;
— Ҳудудлар чегаралари, муҳофаза зоналари ва мавжуд чекловлар ўрганилади;
— Солиқ, мажбурий тўловлар ва бошқа қарздорликлар таҳлил қилинади;
— Комплексларнинг молиявий ҳолати ва мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Ўрганишлар натижасида бозор ва савдо комплекслари активларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, тегишли бошқарув органлари қарорларига мувофиқ уларни оммавий савдоларга чиқариш бўйича таклифлар тайёрланиши кўзда тутилган.

Мазкур ишлар Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман ҳокимликлари, солиқ органлари, Муниципал активларни бошқариш маркази ва «Тошкент Инвест компанияси» АЖ иштирокида амалга оширилади.

Теглар

Мавзуга оид