add

Трампнинг 28 бандли тинчлик режаси: унда нималар ёзилган?

Бугун 09:0017245 Дақиқа

Украина нашрлари АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф этилган Украинада тинчлик ўрнатиш режасининг тўлиқ матнини келтирмоқда.

Трампнинг 28 бандли тинчлик режаси: унда нималар ёзилган?

Доналд Трамп томонидан таклиф этилган ва 27 ноябргача Украина маъқуллаши учун ултиматум қўйилган тинчлик режасининг тўлиқ матнини Украина нашрлари келтирмоқда.

Унинг ўзбек тилидаги таржимаси:

1. Украина суверенитети тасдиқланади.

2. Россия, Украина ва Европа ўртасида умумқамровли узаро ҳужум қилмаслик тўғрисидаги битим имзоланади. Сўнгги 30 йилдаги барча баҳсли ҳолатлар тартибга солинган ҳисобланади.

3. Россия қўшни давлатларга бостириб кирмайди, НАТО эса ортиқ кенгаймайди.

4. Глобал хавфсизликни таъминлаш ва ўзаро ҳамкорлик ва келгусида иқтисодий ривожланиш учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида АҚШ воситачилигида Россия ва НАТО ўртасида барча хавфсизлик масалаларини ечиш ва деэскалация учун шарт-шароитларни яратишга қаратилган мулоқот ўтказилади.

5. Украина ишончли хавфсизлик кафолатларига эга бўлади.

6. Украина қуролли кучлари сони 600 минг киши билан чекланади.

7. Украина ўз конституцияда НАТОга қўшилмасликни мустаҳкамлаб қўяди, НАТО эса ўзининг низомига Украина келгусидаги ҳар қандай вақтда алянсга қабул қилинмаслиги тўғрисидаги моддани қўшиб қўяди.

8. НАТО Украина ҳудудида қўшин жойлаштирмасликка рози бўлади.

9. Европанинг қирувчи самолётлари Полшада жойлаштирилмайди.

10. АҚШ кафолатлари:

а. АҚШ такдим этилган кафолатлар учун компенсация олади.

b. Агар Украина Россияга бостириб кирса у кафолатдан маҳрум бўлади.

с. Агар Россия Украинага бостириб кирса қатъий ҳарбий жавобдан ташқари, унга нисбатан барча глобал санкциялар тикланади, янги ҳудудларнинг тан олиниши ва ушбу битимнинг бошқа имтиёзлари бекор бўлади.

d. Агар Украина сабабсиз Москва ва Санкт-Петербургга ракета ҳужуми уюштирса, хавфсизлик кафолатлари инобатдан соқит бўлади.

11. Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳақли ва бу масала кўриб чиқилиши мобайнида Европа бозорига қисқа муддатли имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлади.

12. Украинани тиклаш учун қуйидаги ва шу билан чекланмаган қудратли глобал чоралар пакети ишга тушади:

а. Технологиялар, дата-марказлар ва сунъий интеллект дохил тезкор ривожланаётган соҳаларга инвестициялар киритиш учун Украинани ривожлантириш Фонди яратилади.

b. Қўшма Штатлар гз ҳайдаш қувурлари ва газ омборлари дохил Укриана газ инфратузилмасини биргаликда тиклаш, ривожлантириш, модернизация ва эксплуатация қилиш учун Украина билан ҳамкорлик қилади.

с. Урушдан жабр кўрган ҳудудларни тиклаш, шаҳарлар ва тураржой туманларини реконструкция ва модернизация қилиш учун биргаликда ҳаракатлар олиб борилади.

d. Инфратузилма ривожлантирилади.

е. Фойдали қазилмалар ва табиий ресурслар қазиб олинади.

f. Жаҳон банки бу саъй-ҳаракаларни тезкор молиялаштириш учун махсус пакет ишлаб чиқади.

13. Россия жаҳон иқтисодиётига қайта интеграция қилинади:

а. Санкцияларни ечиш босқичма-босқич ва индивидуал тарзда муҳокма қилинади ва маъқулланади.

b. Қўшма Штатлар иқтисодий ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли келишув имзолайди.

с. Россия G8 га қайтиш учун таклиф қилинади.

14. Музлатилган маблағлар қуйидагича тасарруф этилади: Россия активларининг музлатилган 100 миллиард доллар қисми АҚШ раҳбарлигида Украинани тиклаш ва унга инвестиция қилиш ҳаракатларига сарфланади.

15. Ушбу битимнинг барча моддалари бажарилишини таъминлаш ва кўмаклашиш учун хавфсизлик масалалари бўйича Америка-Россия қўшма ишчи гуруҳи тузилади.

16. Россия қонун даражасида Европа ва Украинага ҳужум қилмаслик сиёсатини мустаҳкамлаб қўяди.

17. Қўшма Штатлар ва Россия ядровий қуролларни тарқатмаслик ва унинг устидан назорат тўғрисидаги шартнома, жумладан СНВ-1 шартномасининг амал қилишини чўзиш бўйича келишиб олади.

18. Украина Ядровий фуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага мувофиқ ядровий қуролдан холи давлат бўлиб қолишга розилик билдиради.

19. Запорижжя атом электр станцияси АЭХА назорати остида қайта ишга туширилади ва ишлаб чиқарилган электр энергияси Россия ва Украина ўртасида 50:50 нисбатда тенг тақсимланади.

20. Ҳар икки мамлакат мактаблар ва жамиятда турли маданиятларни англаш ва бағрикенликни мустаҳкамлаш, ирқчилик ва сабабсиз хусуматни бартараф этишга қаратилган ўқув дастурларини жорий қилиш мажбуриятини олади:

а. Украина Европа Иттифоқининг динлараро бағрикенглик ва тил озчиликларини ҳимоя қилишга доир меъёрларини қабул қилади.

b. Икки давлат ҳам барча камситиш чораларини бекор қилиш ва украин ҳамда рус оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича келишувга эришади.

с. Барча нацистик ғоялар ва фаолият рад этилиши ва тақиқланиши лозим.

21. Ҳудудлар:

а. Қрим, Луганск ва Донецк де-факто Россия ҳудудлари деб тан олинади, жумладан АҚШ томонидан.

b. Херсон ва Запорижжя тўқнашув чизиғи бўйича музлатилади ва бу де-факто тўқнашув чизиғи бўйича тан олишни билдиради.

с. Россия санаб ўтилган бешта ҳудуддан ташқарида ўз назоратида ушлаб турган келишилган ҳудудлардан воз кечади.

trump peace plan1

d. Украина қўшинлари ҳозир ўз назорати остида бўлиб турган Донецк областининг бир қисмидан олиб чиқилади ва бу ҳудуд халқаро ҳамжамият томонидан Россия Федерациясига тегишли деб тан олинган, демилитаризация қилинган буфер зона деб эътироф этилади. Россия қуролли кучлари ушбу демилитаризация зонасига кирмайди.

22. Келгуси ҳудудий келишувлар мувофиқлаштирилгандан сўнг, Россия Федерацияси ва Украина бу келишувларни куч ишлатиш йўли билан ўзгартирмаслик мажбуриятини олади. Агар ушбу мажбурият бузилса, ҳар қандай хавфсизлик кафолатлари ортиқ қўлланилмайди.

23. Тижорат фаолиятини қайта тиклаш учун шарт-шароитлар яратилади ҳамда Қора денгиз орқали дон ташиш бўйича эркин ҳаракатга оид келишувга эришилади.

24. Очиқ масалаларни ҳал қилиш учун ҳуманитар қўмита тузилади.

а. Асирликда қолган барча шахслар ва ҳалок бўлганларнинг жасадлари «барча эвазига барча» тамойили асосида алмашилади.

b. Барча ушланган тинч аҳоли ва гаровга олинган шахслар, шу жумладан болалар, қайтарилади.

с. Оилаларни қайта бирлаштириш дастури амалга оширилади.

d. Можаро қурбонларининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш учун чоралар кўрилади.

25. Украина 100 кун ичида сайловлар ўтказади.

26. Можарода иштирок этган барча томонлар уруш вақтида амалга оширилган ҳаракатлар учун тўлиқ амнистия олади ва келгусида ҳеч қандай даъво қўймаслик ва шикоятларни кўриб чиқмасликка рози бўлади.

27. Ушбу келишув юридик кучга эга бўлади. Унинг бажарилиши Тинчлик кенгаши томонидан назорат қилинади ва кафолатланади. Кенгашга президент Доналд Ж. Трамп раҳбарлик қилади. Бузилишлар учун санкциялар қўлланилади.

28. Барча томонлар ушбу меморандумни мувофиқлаштиргандан сўнг, ўт очишни тўхтатиш дарҳол кучга киради ва барча томонлар келишилган позицияларга чекинади ҳамда келишувни амалга оширишни бошлайди.

Теглар

Мавзуга оид