add

Умумий овқатланиш корхоналарига қарийб 44 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

Бугун 16:25761

Солиқ қўмитаси 2025 йилда туризм, умумий овқатланиш ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига қайтарилган ҚҚС бўйича маълумот берди.

Умумий овқатланиш корхоналарига қарийб 44 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

2025 йил 4 ноябр ҳолатига кўра, 59,1 млрд сўм ҚҚС туризм, умумий овқатланиш ва айрим қишлоқ хўжалиги корхоналарига қайтарилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг «Фискал таҳлиллар» Телеграм каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 39 та туроператорга 1,9 млрд сўм ҳамда 162 та меҳмонхонага 9,1 млрд сўм ҚҚС қайтарилди. Шу жумладан, 632 та умумий овқатланиш корхонасига 43,7 млрд сўм, шунингдек, 78 та чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига 4,4 млрд сўм ҚҚС қайтариб берилди.

Маълумот учун, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва солиқ юкини камайтириш мақсадида бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми юқорида санаб ўтилган йўналишлардаги тадбиркорларга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тирик қорамол, қўй ва эчкилар импортида ҚҚС тўлашни 6 ойгача кечиктириш имтиёзи берилиши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган истеъмолчиларга 81,8 млрд сўмлик ҚҚС қайтарилгани маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид

Умумий овқатланиш корхоналарига қарийб 44 млрд сўм ҚҚС қайтарилди | Vaqt.uz