Logo

Уй-жой савдоси етти ойда 21 фоизга ошди

Бугун 15:552 дақиқа

Ўзбекистонда йил бошидан бери қарийб 200 мингта кўчмас мулк олди-сотди битимлари рўйхатга олинган.

Уй-жой савдоси етти ойда 21 фоизга ошди © vaqt.uz

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик июль ойида ҳам ошди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилига кўра, 2026-йил июл ойида мамлакатда 26,3 мингта уй-жой олди-сотдиси амалга оширилган. Бу июнь ойига нисбатан 4 фоиз кўп.

Йил бошидан буён эса уй-жой бозорида қарийб 197,4 мингта битим қайд этилган. Бу 2025 йилнинг январь–июль ойларидаги кўрсаткичдан 34,3 мингтага кўп.

Натижада йиллик ўсиш 21 фоиздан ошган. Марказ ушбу динамикани кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик сақланаётгани ва уй-жойга талаб барқарор экани билан изоҳлаган.

Қайси ҳудудларда ўсиш юқори?

Уй-жой савдоси ўсиши мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кузатилган. Бироқ айрим вилоят ва шаҳарларда ўсиш республикадаги ўртача кўрсаткичдан сезиларли юқори бўлган.

Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган — 31,6 фоиз. Бу республика бўйича ўртача 21 фоизлик ўсишдан 10,6 фоиз пункт юқори.

Сирдарё вилоятида уй-жой савдоси 30,7 фоизга, Навоий вилоятида эса 25,5 фоизга ошган. Марказнинг баҳолашича, бу ҳудудларда кўчмас мулк бозоридаги фаоллик мамлакат ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг 3 та, Самарқанд вилоятининг 2 та ва Хоразм вилоятининг 2 та ҳудуди бўйича электрон савдо платформаларидаги кўчмас мулк объектларининг бозор нархларини ўрганиш ишлари олиб борилганлиги ҳақида хабар берилганди. Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази тақдим этган маълумотларга кўра, энг юқори нарх Самарқандда, энг арзони водий вилоятларида кузатилган. Кўп квартирали уйлардаги хонадонларнинг 1 кв.метр учун энг юқори ўртача нархи 11,8 млн сўм бўлган.

Теглар

Мавзуга оид