Logo

Вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик енгиллаштирилди

24.10.2025 | 18:001 дақиқа

Ўзбекистонда вояга етмаган шахсларга нисбатан жазо сиёсати янада енгиллаштирилди — уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилди ва судланиш ҳолати бекор қилинди.

Вояга етмаганлар учун жиноий жавобгарлик енгиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 23 октябрда имзоланган «Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–1092-сон) билан вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик либераллаштирилди.

Янги нормаларга кўра, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс ўз жинояти учун белгиланган жазони тўлиқ ўтаб бўлгач, судланмаган ҳисобланади. Бу ўзгариш жиноят содир этган ёшларнинг кейинги ҳаётида ижтимоий реабилитацияга қайтиш имкониятини кенгайтиради.

Шу билан бирга, мазкур имтиёз ўта оғир жиноят содир этганларга ёки жазони ўтаб бўлгач, яна қасддан янги жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.

Қонун билан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этишнинг энг кам муддатлари ҳам қисқартирилди — аввалги олти ойлик чегара ўрнига энди бир ойлик минимал жазо қўлланиши мумкин. Бу чоралар вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш ва жазо тизимини инсонпарварлаштиришга қаратилган.

Мутахассислар фикрича, мазкур ўзгартишлар жиноий жазо сиёсатини либераллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, вояга етмаганлар билан ишлашда тарбиявий ва профилактик усулларнинг устуворлигини таъминлайди.

Теглар

Мавзуга оид