add

Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи Тошкентга келди

У Бахтиёр Саидов билан бирга Ислом цивилизацияси марказини кўздан кечирди.

Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи Тошкентга келди

Кеча, 20 ноябр куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ташқи ишлар вазири Ванг Йи Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов хабар берди.

Саидов хитойлик мавқедошиниТошкентдаги яқинда қуриб битказилган Ислом цивилизацияси марказига олиб борган.

«Биргаликда минтақамизнинг бой илмий мероси, чуқур илдиз отган маданий анъаналаримиз ва буюк мутафаккирлар асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишга бўлган умумий садоқатимиз рамзи — Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик», - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

Теглар

Мавзуга оид

Хитой ТИВ раҳбари Ванг Йи Тошкентга келди | Vaqt.uz