add

«Yandex taxi»ни бойкот қилиш бошланди: ёлғон чақирувлар авж олмоқда

Бугун 11:2017512 дақиқа

«Yandex taxi» агрегаторига қарши 15 декабрда эълон қилинган бойкот туфайли кўпчилик ҳайдовчилар ишга чиқмаган ёки бошқа агрегатор хизматларидан фойдаланмоқда.

«Yandex taxi»ни бойкот қилиш бошланди: ёлғон чақирувлар авж олмоқда

Ижтимоий тармоқларда фаолиятини тўхтатган ҳайдовчилардан бири ёлғон такси чақирувларини амалга ошираётгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Видеода бир нечта таксига буюртма бергани, улардан бири келиб пуллик кутишни амалга ошираётгани, баъзилари эса атайлаб тирбандлик кўп бўладиган нуқтага чақирилиб, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётгани акс этган.

Ҳайдовчилардан бири қуйидагича фикр билдирган:

«Босамиз, бойкотчилар, босамиз. Яхшиямки отамнинг телефонлари бор. Буни кетидан блоклаб юборсалар ҳам рози».

Vaqt.uz нашри Яндехга қарши бойкот бўйича тафсилотларни эълон қилиб боради.

sayt uchun foto

sayt uchun foto2

Yandex бойкот қандай бошланган эди?

Ижтимоий тармоқлар ва такси ҳайдовчилари гуруҳларида 15 декабрь куни “Yandex” такси хизматига нисбатан оммавий бойкот эълон қилиш, яъни айнан шу куни ишга чиқмаслик ҳақидаги чақириқлар тез тарқала бошлади. Ушбу ҳаракат дастлаб Россиядаги «Yandex taxi» ҳайдовчилари орасида пайдо бўлган, кейинчалик эса Ўзбекистондаги ҳайдовчилар томонидан ҳам қўллаб-қувватлана бошланган.

Бойкот ташаббускорлари 15 декабр куни ҳайдовчиларни уйда қолиб, хизматга чиқмасликка чақирган. Асосий мақсад — ушбу сана орқали компания сиёсатига нисбатан норозиликни очиқ намойиш қилиш эди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Россиядаги ҳайдовчилардан бири бу куни ишламаслигини, аксинча, уйда қолиб, бир нечта телефон орқали «Yandex taxi» буюртмаларини бекор қилиб туришини айтади.

Ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, бундай қарорга келишга компаниянинг тариф сиёсати, хизмат ҳақининг пастлиги ва ҳақиқий харажатларни қопламаслиги сабаб бўлган. Шу орқали улар «Yandex» раҳбарияти эътиборини муаммоларга қаратиш ва ўз талабларини билдиришни мақсад қилган.

Такси агрегаторларига бойкот эълон қилиш янгилик эмас. Хорижий давлатларда ҳам бундай бойкотлар юз берган ва самарасиз тугаган.

 

Теглар

Аҳмад Муҳаммадов

Аҳмад МуҳаммадовМақолалар сони: 7

Барчаси

Мавзуга оид