add

Йил якунигача ишга тушган электр станцияларининг ўрнатилган қуввати 28 GWга етади

2025 йил сўнгига қадар 3 000 MWдан ортиқ қуёш ва шамол, 1 167 MW қувватли ИЭС фойдаланишга топширилади.

Йил якунигача ишга тушган электр станцияларининг ўрнатилган қуввати 28 GWга етади

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, генерация қувватларини ошириш соҳадаги асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Агар 2016 йилгача мамлакатда 3 GWдан ортиқ янги қувватлар ишга туширилган бўлса, охирги саккиз йил ичида бу кўрсаткич 15 GWдан ошди.

Йил якунига қадар фойдаланишга топширилган электр станциялари умумий ўрнатилган қуввати 28 GWга етиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич Ўзбекистон энергетика тарихида энг юқори даражалардан бири бўлади.

Ҳозирги кунда электр энергияси ишлаб чиқаришда “яшил” энергия манбалари улуши 23 фоизни ташкил этмоқда. Йил охирига қадар 3000 MWдан ортиқ қувватга эга қуёш ва шамол электр станциялари, 1 167 мегаваттли иссиқлик электр станцияси ҳамда 1500 MWдан зиёд энергия сақлаш тизимлари ишга туширилади.

Бундан ташқари, 40 MW умумий қувватга эга 59 та микро ГЭС фаолият бошлаган, яна 15 MW қувватли 13 та янги микро станция қурилиши якунланмоқда.

Аввалроқ бу йилги куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари натижасида 20 миллион kW электр энергияси ва 2,8 миллион метр куб газ тежалиши кутилётгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Йил якунигача ишга тушган электр станцияларининг ўрнатилган қуввати 28 GWга етади | Vaqt.uz