add

Бу йилги куз-қиш мавсумида 20 млн кВт электр тежалади – вазирлик

31.10.2025 | 15:055001 дақиқа

Кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари натижасида катта миқдорда электр энергияси ва газ тежалиши кутилмоқда.

Бу йилги куз-қиш мавсумида 20 млн кВт электр тежалади – вазирлик

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари натижасида 20 миллион кВт электр энергияси ва 2,8 миллион куб метр газ тежалиши кутилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, республика бўйича жами 9 812 та кўп хонадонли уйда таъмирлаш ишлари режалаштирилиб, бу мақсад учун 244 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Уйларда том, ертўла, фасад, кириш йўлаклари ҳамда ички муҳандислик тармоқлари янгиланган.

Шунингдек, энергия тежамкорликни ошириш мақсадида 1,5 мингта кодли темир эшик, 14,6 минг квадрат метр ойнаванд фрамуга ва 70 мингга яқин энергия тежамкор чироқлар ўрнатилди. Давлат дастурлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига яна 4 мингдан ортиқ уйда қўшимча таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш учун зарур захиралар ҳам тайёрланган. Жумладан, 207 минг квадрат метр шифер, 36 минг дона задвижка ва вентил, 145 минг погонометр қувур, шунингдек, 379 тонна қум-туз аралашмаси захира сифатида жамғарилган.

Аввалроқ иситиш мавсумида табиий газ истеъмолининг баъзавий меъёри 5 баробарга оширилиши маълум қилинганди.

Теглар

Мавзуга оид