add

«Зеленскийга муаммо туғдирмоқчи эмасман»: Андрей Ермак фронтга кетяпти

29.11.2025 | 12:4510861 дақиқа

У ўз шаънига ёғдирилган туҳмат пайти ҳақиқатни биладиганларнинг қўллаб-қувватламаганидан ғазабланганини айтди.

«Зеленскийга муаммо туғдирмоқчи эмасман»: Андрей Ермак фронтга кетяпти

Украина президенти офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермак фронтга жўнаётганини айтди. Бу ҳақда у The New York Post нашрига берган изоҳида айтган.

«Мен олдинги сафга жўнаяпман ва ҳар қандай қатағонга тайёрман. Мен ҳалол ва виждонли одамман. 2022 йил 24 февралдан бери Киевда бўлишимга қарамай, мени шарманда қилишди ва қадр-қимматимни ҳимоя қилишмади. Шу сабабли мен Зеленскийга муаммо туғдирмоқчи эмасман: фронтга кетяпман. Менинг шаънимга ёғдирилган туҳматдан ғазабдаман ва ҳақиқатни биладиганларнинг қўллаб-қувватламаслиги мени янада кўпроқ ғазаблантирди», - деган у.

Ермак фронтга қачон ва қандай тарзда боришини аниқлаштирмади.

2

28 ноябр куни Украина президенти Воладимир Зеленский ўз идораси раҳбари Андрей Ермакнинг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Куннинг биринчи ярмида коррупцияга қарши кураш органлари ходимлари амалдорнинг уйида ва иш жойида тинтув ўтказишган.

29-30 ноябр кунлари Ермак Украина делегацияси таркибида Маямига келиши ва АҚШ президентининг вакиллари Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер билан Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказиши кутилаётган эди. Bloomberg маълумотларига кўра, музокараларга Ермак ўрнига Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ва ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Кислица борган.

Теглар

Мавзуга оид