1 сотих ер 319 млн сўм: 2025-йилда кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди?

Ўтган йили Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори сезиларли жонланди — битимлар сони кескин ошди, ипотека ҳажми рекорд даражага етди. Янги уйларнинг сўмдаги нархи йил охирига келиб пасайди.

1 сотих ер 319 млн сўм: 2025-йилда кўчмас мулк бозори қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда 2025-йили кўчмас мулк бозорида иқтисодий фаоллик сезиларли тезлашди. Бу ҳақда Марказий банкнинг Кўчмас мулк бозори шарҳидан маълум бўлди. 

IV чоракда олди-сотди битимлари сони 89,7 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,5 фоизга кўпайди. 

Йил давомида тузилган жами шартномалар сони 319,5 мингтага етиб, ўсиш кўрсаткичи 15,8 фоизни ташкил қилди.  

Айрим ҳудудларда, хусусан Бухоро, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида юқори ўсиш суръатлари кузатилди. 

Бозор фаоллиги ипотека кредитлари ҳажми ошиши, аҳоли реал даромадларининг юқори ўсиши ҳамда қурилиш ҳажмининг кенгайиши билан қўллаб-қувватланди. 

Ипотека кредитлари кўпайди

2025-йил давомида ажратилган ипотека кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 29 фоизга ўсиб, 21,2 трлн сўмни ташкил этди. 

Жами уй-жой олди-сотди шартномалардаги ажратилган ипотека кредитлар сони улуши 22 фоизга етди (2024-йилда 21,3 фоиз). 

1

Бундан ташқари, аҳоли даромадларининг юқори ўсиши кўчмас мулк бозоридаги фаолликни қўллаб-қувватловчи муҳим омиллардан бўлиб қолмоқда. IV чоракда аҳоли даромадларининг ўсиш тенденцияси бироз тезлашиб, реал ҳисобда 9,2 фоизга тенг бўлди

Нархлар қандай бўлди? 

IV чоракда нархлар ўзининг аввалги чораклардаги тенденцияларини давом эттирди. Бирламчи ҳамда иккиламчи кўчмас мулк бозорларида нархлар доллар индексида ўсишда давом этиб, мос равишда 5,7 ва 7,9 фоизга тенг бўлди. 

2

Сўм индексида эса нархлар мўътадил шаклланиб, йиллик ўзгариши мос равишда -1,3 ва 0,7 фоизни ташкил этди. Яъни, янги уйлар нархи сўмда ҳисоблаганда 1,3 фоизга пасайди. 

Ижара бозорида ҳам ўхшаш тенденциялар кузатилди. Мамлакат бўйича ижара нархлари ўсиши мўътадил суръатларини сақлаб қолиб, йил якунида доллар индексида 8,3 фоизни ташкил этди. 

Тошкент шаҳрида ижара нархлари жорий йил ИИИ чоракдан буён ўсиш суръатларида сақланиб қолмоқда. 

1 сотих ер нархи қанча? 

Ер участкалари сегментида Тошкент шаҳрида 100 кв м (1 сотих) ер майдонининг нархи декабрь ойи якунида 319 млн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга пастроқ бўлди. 

3

Нархдаги пасайиш таклифдаги таркибий ўзгариш, хусусан Тошкент шаҳрининг чекка ҳудудларидаги ер участкалари таклифи ошиши (22 фоиз), шаҳар марказида эса қисқариши (-13 фоиз) билан изоҳланмоқда. 

Пойтахтда ер нархининг энг юқори миқдори 2024-йилнинг биринчи чорагида кузатилганди — 380 млн сўм атрофида. 

Teglar

Mavzuga oid