14 баробар ўсиш: «Ўзбектелеком» 2025-йил рекорд даражада фойда олди

Bugun 14:251 daqiqa

Компания фойдаси ўтган йили 509,9 млрд сўмни ташкил қилиб, хизмат кўрсатиш соҳасида энг йирик солиқ тўловчилардан бирига айланди.

14 баробар ўсиш: «Ўзбектелеком» 2025-йил рекорд даражада фойда олди

Ўзбекистондаги йирик алоқа операторларидан бири — «Ўзбектелеком» АЖ 2025-йил учун молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Йил давомида компания соф фойдаси 590,9 млрд сўмни (+14,2 баробар ўсиш) ташкил қилди. Таққослаш учун 2024-йилдаги фойда 41,7 млрд сўм, 2023-йилдагиси эса 25,4 млрд сўм бўлди.

Фойданинг кескин ошиши компания даромади сезиларли кўпайиб, харажатлар камроқ ўсгани билан изоҳланади. Ўтган йилда даромад 1,5 трлн сўмга ошиб, 10,5 трлн сўмга етди.

«Ўзбектелеком» 10,5 трлн сўм даромад олиш учун маҳсулот таннархига 6,7 млрд сўм харажат қилди.

2025-йил якунларига кўра, компаниянинг умумий активлари ҳам 470 млрд сўмга ошиб, 13,5 трлн сўмга етди. Компаниянинг амалдаги устав капитали 326 млрд сўм бўлиб турибди.

Маълумот учун, 2025-йил якуни бўйича «Ўзбектелеком» энг кўп солиқ тўловчи хизмат кўрсатиш корхоналари орасида иккинчи ўринда туради. Йил давомида тўланган солиқлар 1,36 трлн сўмдан ошган.

Давлат бюджетига тўланган маблағларнинг асосий қисми ҚҚС ва жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар ҳисобига шаклланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент фонд биржасида компания акциялари билан савдолар 2026-йил 25 февралдан бошлаб 2 ой муддатга тўхтатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда алоқа операторлари қанча солиқ тўлаётгани ҳақида хабар берилганди.

Teglar

Mavzuga oid