2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 3 266 та жиноят содир этилган

24.01.2026 | 21:101 daqiqa

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг катта қисми Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 3 266 та жиноят содир этилган

2025 йилда Ўзбекистонда вояга етмаганлар томонидан жами 3 266 та жиноят содир этилган. Бу умумий жиноятлар сонининг 2,1 фоизини ташкил қилади. Энг оғир кўрсаткич сифатида 15 та қотиллик жинояти айнан вояга етмаганлар ҳиссасига тўғри келган. Бу ҳақда «Криминология тадқиқот институти» маълум қилди.

Маълумотларга кўра, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг катта қисми олдини олиш мумкин бўлган туркумга киради. Хусусан, 2 554 та ҳолат профилактика чоралари билан бартараф этилиши мумкин бўлган жиноятлар ҳисобланади. Яна 321 та жиноят аниқланган, 391 та ҳолат эса ахборот технологиялари орқали содир этилган.

Статистика шуни кўрсатадики, вояга етмаганлар жиноятчилиги мамлакат бўйлаб бир хил тарқалмаган. Жами жиноятларнинг 65,5 фоизи атиги беш ҳудуд ҳиссасига тўғри келган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда 634 та жиноят содир этилган. Фарғона вилоятида 482 та, Наманган вилоятида 371 та, Тошкент вилоятида 345 та ва Самарқанд вилоятида 308 та жиноят аниқланган.

Асосий жиноят турлари

Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг ҳар иккинчиси ўғриликка тўғри келади. Хусусан, 1 313 та ҳолат ўғрилик жинояти сифатида қайд этилган. Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан 84 та фирибгарлик, 193 та безорилик, 68 та оғир тан жароҳати етказиш ва 68 та транспорт воситасини олиб қочиш ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, 36 та номусга тегиш, 17 та босқинчилик ҳамда 15 та қотиллик жинояти содир этилган.

Teglar

Mavzuga oid

2025 йилда вояга етмаганлар томонидан 3 266 та жиноят содир этилган | Vaqt.uz