5 эпизод, кўрсатмалар ва қамоқдан кейинги аризалар: Сирожиддин Одилов судидан репортаж
Жума кунги маҳкамада кўриб чиқилиши режалаштирилган жами 6 та эпизоддан 5 таси бўйича иштафсилотлари ўрганилди. Мажлис давомидажабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланиб, улар судя, прокурор ҳамда адвокатлар томонидан сўроқ қилинди.
24-июл куни Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида блогер Сирожиддин Одиловга (ижтимоий тармоқларда Сирожиддин Медиа) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вақт.уз мухбири хабар берди.
Суд мажлисига судя Санжар Расулов раислик қилаётган бўлса, давлат айбловини прокурор Нодир Жафаров қўллаб-қувватламоқда.
Жума кунги маҳкамада кўриб чиқилиши режалаштирилган жами 6 та эпизоддан 5 таси бўйича иш тафсилотлари ўрганилди. Мажлис давомида жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланиб, улар судя, прокурор ҳамда адвокатлар томонидан сўроқ қилинди.
Жумладан, биринчи эпизодда жабрланувчи Р.Х. 2021-йилда кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун тўлов қилгани, лекин уй қурувчи томонидан вада қилинган вақтда топширилмагани, пулини ҳам қайтариб ололмаганини билдирди. У шу муаммо билан блогер Сирожиддин Одиловга мурожаат қилган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, у блогер ва у билан ишни ўрганган адвокатга хизматлари учун малум сумма тўлаган, бироқ уй учун қилган тўловини тўлиқ ундиролмаган. У шу туфайли, тўрт йилдан кўпроқ вақт ўтгач, блогер устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Ишда Одиловни ҳимоя қилаётган адвокатлар жамоаси еса қилинган тўловларнинг катта қисмини тасдиқловчи ёзма шартнома ёки квитансиялар мавжуд емаслиги, шунингдек, жабрланувчининг расмий идораларга мурожаат қилгани, МИБ орқали пул ундириш жараёнидаги ноаниқ саналар ҳамда чалкаш рақамларга етибор қаратмоқда. Уларнинг такидлашича, мурожаатчи блогер қилган видеодан сўнг пулларининг малум қисмини бўлса-да ундирган. Шунингдек, қолган пуллар ҳақиқатда кўрсатилган хизмат учун тўловдир.
Иккинчи эпизодда Пастдарғом буюм бозоридаги ёнғиндан сўнг бозор ҳақида негатив малумотлар тарқалишининг олдини олишни истаган назоратчи (Х.У.) блогерга шартнома асосида 1 миллион сўм берганини айтяпти. У 2026-йилда, Одилов қамоққа олинганидан хабар топган ҳолда Самарқанд вилоят ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Адвокатлар еса бу иш доирасида муддат ва ариза мазмунини шубҳа остига олишяпти. Уларга кўра, воқеа 2023-йилда бўлган бўлса-да, ариза айнан блогер қамалганидан сўнг — 2026-йилда ёзилган. Ҳимоя томони жабрланувчига нисбатан ҳеч қандай товламачилик ёки мажбурлаш белгилари бўлмаганини, учрашув ва таклифлар ихтиёрий кечганини такидламоқда.
Учинчи эпизодда пастдарғомлик бошқа бир фуқаро жабрланувчи сифатида қатнашмоқда. У 2024-йилда тоғасининг маҳалласидаги муаммоларни ёритиш учун блогер Сирожиддин Одиловга мурожаат қилган. Одилов туманга келиб муаммоларни ёритган, бунинг учун шартнома асосида тўлов қилинган. Аммо маҳалла раиси ўз хоҳиши билан ишдан бўшагач, у блогердан видеони чиқармасликни ва пулларни қайтариб беришни сўраганини айтмоқда. Одилов адвокатларининг позицияси еса бошқачароқ: улар жабрланувчининг шахсий моддий зарари йўқлиги (пул қишлоқ одамларидан йиғилгани), у маҳалла аҳлининг номидан гапириш учун ҳеч қандай ҳуқуқий ваколатномага ега емаслиги ва блогер ўз хизматини (видеони тасвирга олиб елон қилишни) тўлиқ бажарганини, шунингдек, ариза Одилов қамоққа олингандан кейингина ёзилганини айтмоқда.
Тўртинчи эпизодда шу туманлик бошқа бир фуқаро И.В. жабрланувчи сифатида қатнашмоқда. У 2025-йилнинг май ойида қўшниси билан кўчага егалик қилиш масаласида келишмай қолган ва шу туфайли блогер Сирожиддин Одиловга мурожаат қилган. Жабрланувчининг давосича, у олдиндан 4,5 миллион сўм бериб, блогерга ҳолат юзасидан видео тайёрлатган. Видео ижтимоий тармоққа чиққан, аммо муаммо ҳал бўлмаган. Давогар блогернинг унга муаммони ҳал қилиб беришини айтганини билдириб, муаммо ҳал бўлмагани учун пули қайтарилиши ҳамда блогер қонун олдида жавоб бериши кераклигини такидламоқда. Ўз навбатида, Одиловнинг адвокатлари блогер ўз зиммасига олган хизматни (мурожаатни ёритишни) бажарганини судга исботлашга уринмоқда. Уларга кўра, муаммонинг ижобий ҳал бўлиши блогернинг ваколатига кирмайди ва тўлов хизмат учун ихтиёрий равишда амалга оширилган.
Жума куни кўрилган сўнгги — бешинчи эпизодда қурилиш фирмаси вакили (Д.Ш.) жабрланувчи сифатида кўрсатма берди. У блогернинг қурилиш компанияси ҳақида аввалроқ салбий мазмунда видео елон қилгани ва бу видеодан сўнг бизнесга катта зарар йетгани, видеони ўчира олмаслигини билиб, вазиятни юмшатувчи иккинчи видео чиқариш учун 12 миллион сўм тўлов қилганини малум қилди. Жабрланувчига кўра, тўлов учун шартномани унинг шериги тузган.
Бу эпизод бўйича ҳам адвокатлар аксинча фикрда. Улар Одиловнинг дастлабки видеоси фирманинг ҳақиқатда мавжуд муаммолари ҳақида чиқарилгани, ўша пайтда бази мижозлар чиндан компаниядан норози бўлган ҳолда Одиловга мурожаат қилишганини билдиришди. Адвокатларнинг судга кўрсатишича, қурилиш компанияси шу муаммолардан кейин суд олдида жавобгарликка ҳам тортилган ва мижозларга малум тўловларни қилишга мажбур бўлган. Ҳимоячилар блогер мурожаатчи мижозлар аризаси бўйича холис фаолият олиб боргани ҳамда иккинчи видео учун тўлов расмий хизмат кўрсатиш доирасида бўлганини билдирмоқда.
Суд суриштирувлари ва гувоҳларни сўроқ қилиш жараёни давом етмоқда.
Малумот учун, Сирожиддин Одилов шу йилнинг 9-март куни ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган еди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг:
165-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран содир етилган товламачилик);
168-моддаси 3-қисми «б» ва «в» бандларида (такроран, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир етилган фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир етганликда гумонланмоқда.
Ўша вақтда Одиловнинг адвокатлари Хуршида Насриддинова ва Шоҳруҳ Ҳамидов Пастдарғом туман ИИБга бориб, ҳимоя ордерини тақдим етишгани, бироқ Ички ишлар бўлими ходимлари Одиловни бинонинг орқа дарвозасидан олиб чиққан ҳолда судга санксия учун олиб кетишгани ҳамда давлат ҳисобидан адвокат қатнаштиришганини кескин танқид қилиб чиққан еди.
Адвокатларнинг иддоясича, бу вазиятда Одиловнинг ҳимояланиш ҳуқуқи бузилган, адвокатларнинг профессионал фаолиятига еса тўсқинлик қилинган.
Иш бўйича навбатдаги суд мажлиси бугун, 27-июл куни давом еттирилади.
Блогер Сирожиддин Одилов устидан суд бошланди
Teglar






