7 ёшли ҳаваскордан австралиялик профессионалларгача: Тошкент халқаро споттерларни жамлади

Bugun 14:552 daqiqa

Тошкент халқаро аэропортида самолётларни суратга олиш ишқибозлари учун йирик споттинг-тур бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳарлари ва ҳаттоки хорижий давлатлардан келган сураткашлар ва камёб кадрлар — тадбирнинг энг қизиқарли тафсилотлари билан танишинг.

7 ёшли ҳаваскордан австралиялик профессионалларгача: Тошкент халқаро споттерларни жамлади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

18 апрель куни «Uzbekistan Airports» компанияси томонидан самолётларни суратга олиш ихлосмандлари учун махсус споттинг-тур ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари, шунингдек, Россия, Қозоғистон, Беларус, Туркия ва Австралиядан келган 70 га яқин авиаспоттерлар жамланди. «Vaqt.uz» мухбири Жавҳар Чоршанбиева ҳам мазкур жараёнда иштирок этиб, самолётларнинг парвоз ва қўниш лаҳзаларини, споттерларнинг ҳаяжонли иш жараёнини бевосита кузатди ҳамда кадрларга муҳрлади.

Кузатув давомида иштирокчилар «Uzbekistan Airways», «Silk Avia», «Qanot Sharq», «MyFreighter», «Qatar Airways», «Air Astana» , «FlyDubai» ва бошқа кўплаб маҳаллий ҳамда халқаро йўловчи ва юк ташувчи авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ўз объективларига муҳрлашди. Эътиборлиси шундаки, тадбир ёш ва тажриба борасида ҳеч қандай чегара билмади — майдонда 50 ёшлар атрофидаги профессионал фотографлар билан бир қаторда, онаси ҳамроҳлигида келган 7 ёшли ҳаваскор болакай ҳам фаол иштирок этди. Турли қитъа ва давлатлардан келган қатнашчилар жараён давомида ўзаро тажриба алмашиб, дўстона алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлишди.

Тадбирнинг энг қизиқарли ва эсда қоларли воқеаларидан бири аэропортнинг ўт ўчириш бўлими ходимлари билан боғлиқ бўлди. Споттерлар ўзларининг профессионал камераларида хизмат вазифасини ўтаётган ўт ўчирувчиларни ҳам суратга олиб, уларга кўтаринки кайфият улашишди. Бунга жавобан ходимлар фотографларга ажойиб имконият яратиб беришди — улар самолётнинг сувда акс этган ҳолатини, яъни фотографлар тилида «инъикос» (puddle reflection / reflection shot) деб аталувчи ноёб ва эстетик кадрни суратга олишлари учун перрон асфальтига атайлаб сув сепиб беришди. Халқаро споттинг-тур ана шундай илиқ, ижодий ва дўстона кайфиятда ўз ниҳоясига етди.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

14

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

Teglar

Javhar Chorshanbiyeva

Javhar ChorshanbiyevaMaqolalar soni: 17

Barchasi

Mavzuga oid