82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қолиб кетди

Bugun 10:471 daqiqa

Саудиядан қайтган зиёратчилар турфирмалар мажбуриятни бажармагани сабаб Туркия аэропортида қолиб кетди.

82 нафар ўзбекистонлик Истанбул аэропортида қолиб кетди © O‘zbekistonnning Istanbuldagi Boshkonsulxonasi l videodan kadr

2026 йил 18 апрел куни 82 нафар ўзбекистонлик фуқаро Туркиянинг «Sabiha Gokcen» халқаро аэропортида мураккаб вазиятга тушиб қолгани аниқланди.

Қайси турфирмалардан фойдаланган

Маълум қилинишича, фуқаролар «Ihlos Travel» ва «Hikmat Travel» хизматларидан фойдаланган ҳолда Ар-Риёд—Истанбул—Чимкент—Тошкент йўналиши бўйича умра сафарини амалга оширишни режалаштирган. Бироқ турфирмалар томонидан мажбуриятлар тўлиқ бажарилмагани натижасида зиёратчилар хорижда қолиб кетган.

Йўловчилар орасида кекса ва беморлар ҳам бўлиб, улар узоқ вақт аэропортда қолиб кетгани сабаб қийин аҳволга тушган. Улар рейсни ўзгартириш ва тўғридан-тўғри Тошкентга қайтиш имкониятини сўраган.

Консулхона аралашуви

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳолатга аралашиб, тегишли идоралар ва турфирмалар билан музокаралар олиб борган. Натижада фуқаролар транзит ҳудудида вақтинча озиқ-овқат, транспорт ва зарур хизматлар билан таъминланган.

Шунингдек, зиёратчиларни келишилган йўналиш бўйича хавфсиз равишда Ватанга қайтариш ишлари тўлиқ назоратга олинган. Консулхона бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролар ва турфирмаларга олдиндан барча авиачипталарни расмийлаштириш, транзит маълумотларни аниқ бериш ва сафар давомида доимий алоқани таъминлашни тавсия қилди.

Teglar

Mavzuga oid