Logo

Антирейтинг: қайси идоралар мурожаатларни энг кўп кечиктирди?

Bugun 13:381 daqiqa

Халқ қабулхонаси ҳисоботига кўра, 1070 та мурожаатни кўриб чиқишда кечикишлар қайд этилди.

Антирейтинг: қайси идоралар мурожаатларни энг кўп кечиктирди? © манба: Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистондаги 41 та вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан жами 1070 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхонаси маълум қилди.
 
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Халқ қабулхонаси томонидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига вазиятни зудлик билан бартараф этиш, масъул ходимларни жавобгарликка тортиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чоралар кўриш талаби билан назорат хатлари юборилган.
 
 
Антирейтинг
 
Таҳлилларга кўра, ҳисобот даврида  мурожаатларнинг ижро муддатларини энг кўп бузган ТОП-10 ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар рўйхати:

photo_2026-06-07_13-38-58

 

Жазо чоралари


Айни пайтда аниқланган ҳолат бўйича ташкилот ва идораларда ички хизмат текширувлари ўтказилиб, 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар ходим лавозимидан озод этилди.
 
Шунингдек, ПФ-51-сон Фармон талаблари асосида 600 га яқин мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузилишига йўл қўйган ҳамда аниқланган камчиликлар бўйича тегишли чоралар кўрмаган 13 та вазирлик ва идораларга оид материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Teglar

Mavzuga oid