«Apple» 599 долларлик «MacBook»ни тақдим этди

04.03.2026 | 20:401 daqiqa

Сотувлар 11-мартдан бошланади. Таълим соҳаси мижозлари уни 499 долларга сотиб олишлари мумкин.

«Apple» 599 долларлик «MacBook»ни тақдим этди

«Apple» компанияси 4 март куни ўзининг энг арзон ноутбуки — «MacBook Neo»ни тақдим этди.

Унинг нархи 599 доллардан бошланади, бироқ таълим соҳаси мижозлари уни чегирмали нархда — 499 доллага сотиб олишлари мумкин бўлади. Таққослаш учун: «MacBook Air» нархи 999 доллардан, Pro модели эса 1699 доллардан бошланади.

599 долларлик базавий «MacBook Neo» моделида 256 гигабайт хотира мавжуд, аммо унда Touch ID йўқ. 699 долларлик моделда эса икки баравар кўп хотира — 512 гигабайт бор ва унда Touch ID мавжуд.

«MacBook Neo» тўртта рангда тақдим этилган: кумушранг, пушти, оч сариқ ва тўқ кўк.

Компания ушбу модел учун олдиндан буюртма қабул қилишни бошлади. «MacBook» 11 мартдан сотувга чиқади.

Бундан аввалроқ, март ойида «Apple» янги «ҳамёнбоп» iPhone 17e телефонини тақдим этган эди. Нархи — 599 доллардан. Телефон уч хил рангда — қора, оқ ва пушти рангларда чиқарилган. Сотувлар 11 мартдан бошланади.

Teglar

Mavzuga oid