АҚШ банкнотларида Трамп имзоси пайдо бўлади

Bugun 13:251 daqiqa

Америка тарихида илк марта амалдаги президент имзоси миллий валютага тушилади.

АҚШ банкнотларида Трамп имзоси пайдо бўлади

АҚШ Ғазначилик департаменти 2026 йил июнь ойидан бошлаб мамлакат банкнотларида президент Доналд Трамп имзоси жойлаштирилишини маълум қилди. Бу АҚШ тарихида амалдаги президент имзоси миллий валютада илк бор пайдо бўлиши билан аҳамиятлидир, деб ёзмоқда Reuters.

Расмийларга кўра, Трамп имзоси амалдаги Ғазначилик котиби Скотт Бессент имзоси билан бирга жойлаштирилади. Ушбу ташаббус Америка мустақиллигининг 250 йиллигини нишонлаш доирасида амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, дастлаб янги имзолар туширилган 100 долларлик купюралар босиб чиқарилади. Кейинчалик эса бошқа номиналлар ҳам босқичма-босқич муомалага киритилади. Янги банкнотларнинг банклар орқали тарқалиши бир неча ҳафта вақт олиши мумкин.

Ғазначилик департаменти банкнотлар дизайнида жиддий ўзгариш бўлмаслигини таъкидлади. Фақат амалдаги ғазначи имзоси ўрнига президент имзоси қўшилади. Шу билан бирга, сўнгги 165 йил ичида илк бор айрим банкнотларда ғазначи имзоси олиб ташланиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда эса АҚШда Жо Байден давридаги Ғазначилик котиби Жанет Еллен ва ғазначи Лин Малерба имзолари туширилган банкнотлар муомалада қолмоқда.

Teglar

Mavzuga oid