Азизбек Урунов янги лавозимга тайинланди
Шунингдек, унга Президент Администрациясидан икки ўринбосар ҳам тайинланди.
© Foto: prezident.uzЎзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Азизбек Урунов мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Раис ўринбосарлари ҳам тайинланди
Шунингдек, Президентнинг алоҳида қарори билан Элёр Талабоев қўмита раиси ўринбосари — комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул этиб тайинланди.
У ушбу лавозимга тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори вазифасидан озод қилинган.
Шу билан бирга, Фурқат Жалилов ҳам қўмита раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фурқат Жалилов тайинловга қадар Президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори сифатида ишлаб келган.





