Бахтиёр Саидов Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув ўтказди
Учрашувда Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашилган.
© Foto: t.me/bakhtiyor_saidovТашқи ишлар вазирлигида БАА, Кувайт, Саудия Арабистони, Қатар ва Ўмоннинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
«Учрашувда Яқин Шарқдаги вазият бўйича фикр алмашдик. Минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган ҳолатлар юзасидан хавотир билдириб, кескинликнинг янада кучайишига йўл қўймаслик, шунингдек барча низоларни дипломатик йўллар орқали ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этиш муҳимлигини таъкидладик. Ўзбекистон билан Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги икки ва кўп томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» формати доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилдик», - дея ёзди Ўзбекистон ташқи сиёсати етакчиси.





