Бир ой давомида комиссиясиз пул ўтказмалари: Click Welcome-Bonus’ни ишга туширди
Click’нинг янги фойдаланувчилари дастлабки 30 кун давомида пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириши мумкин. Welcome-Bonus доирасида жами 3 млн сўмгача маблағни комиссиясиз ўтказиш имконияти берилади.

24-сентябрда Click янги фойдаланувчилар учун Welcome-Bonus таклифини ишга туширди. Бонус рўйхатдан ўтиш ва шахсни тасдиқлашдан сўнг автоматик тарзда фаоллашади. Бунинг учун промокод, обуна ёки қўшимча ариза талаб этилмайди.
Таклифдан фойдаланиш учун Click иловасини юклаб олиш, рўйхатдан ўтиш ва иловада шахсни тасдиқлаш кифоя. Шундан сўнг Welcome-Bonus 30 кун давомида ёки ўтказмаларнинг умумий суммаси 3 млн сўмга етгунга қадар амал қилади — қайси бири аввалроқ бўлса.
Click иловасини аввалроқ ўрнатган, аммо иловада ҳали шахсини тасдиқламаган фойдаланувчилар ҳам бонусни олиши мумкин.
Welcome-Bonus’ни 2026-йил 24-октябргача фаоллаштириш мумкин. Бонус муддати тугагач ёки 3 млн сўмлик лимитга етгач, пул ўтказмаларига Click’нинг стандарт тарифлари қўлланади. Ҳеч нарсани ўзингиз ўчиришингиз шарт эмас.
Акциянинг батафсил шартлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун, Click — Ўзбекистоннинг етакчи финтех компанияси ва миллий рақамли тўловлар бозори лидерларидан бири. Компания хизматларидан 24 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. 2024-йилда Click супериловага айланиб, тўловлар ва суғуртадан тортиб логистика, автомобил хизматлари ва хайриягача бўлган йўналишларда ўзининг ҳамда ҳамкорларининг хизматларини ягона платформада бирлаштирди. 2026-йил январ ойида компания сунъий интеллектга асосланган Cleo рақамли ёрдамчисини ишга тушириб, Click’нинг интеллектуал ва шахсийлаштирилган хизматлари қаторини кенгайтирди. Click 1-сонли тўлов ташкилоти лицензиясига эга ва PCI DSS 4.0.1 стандарти бўйича сертификатланган. Компаниянинг устувор инвестиция йўналишлари қаторига сунъий интеллект, яшил энергетика ечимлари ва ижтимоий ташаббуслар киради.
Instagram | LinkedIn | Telegram
Реклама





