Бугун Қозоғистондан келган Мирзиёев эртага Қирғизистонга боради
Ўзбекистон етакчиси 30 июл – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
© Foto: president.uzЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июл – 1 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон – Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Саммит якунлари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбойжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви ва бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.





