«Бутун бир цивилизация бугун тунда йўқ бўлиб кетади». Трамп Эронга таҳдид қилиди

Kecha 20:551 daqiqa

АҚШ Президенти Эронга қўйилган ултиматум муддати тугаши арафасида дунёни ларзага солувчи баёнот билан чиқди.

«Бутун бир цивилизация бугун тунда йўқ бўлиб кетади». Трамп Эронга таҳдид қилиди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп «Truth Social» ижтимоий тармоғида пост ёзиб, унда Эронга қўйилган сўнгги ултиматум муддати тугайдиган 8-апрелга ўтар кечаси «бутун бир цивилизациянинг йўқ қилиниши» билан таҳдид қилди.

«Бутун бир цивилизация бугун тунда йўқ бўлиб кетади ва уни энди ҳеч қачон қайтариб бўлмайди. Мен буни истамайман, лекин, эҳтимол, воқеалар шундай тус олади. Аммо режим тўлиқ ва батамом ўзгариб, унинг ўрнига ақллироқ ва радикализмдан йироқ кучлар келганда, эҳтимол, чинакам инқилобий ўзгаришлар юз берар. Ким билади? Биз буни бугун тунда — дунёнинг узоқ ва мураккаб тарихидаги энг ҳал қилувчи пайтлардан бирида билиб оламиз. 47 йиллик товламачилик, коррупция ва ўлим, ниҳоят, ўз ниҳоясига етади. Худо Эроннинг буюк халқини ўз паноҳида асрасин!»», - дея ёзди у.

22

Трампнинг дедлайни

Дам олиш кунлари Трамп Эронга «дўзах» ва «тош даврига қайтиш» билан таҳдид қилган эди. Агар Теҳрон Ҳўрмуз бўғози қамалини тўхтатмаса, Эроннинг энергетика объектларига зарба беришини айтганди. 5-апрел куни у Эронда сешанба куни «бир вақтнинг ўзида ҳам электр станциялари куни, ҳам кўприклар куни» бўлишини ёзиб, «лаънати» Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилди.

Навбатдаги постида у якуний муддатни белгилади: «сешанба, Шарқий соҳил вақти билан кечки соат 8». Тошкент вақти билан бу чоршанба, 8-апрел саҳар соат 05:00 га тўғри келади. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар Эроннинг энергетика инфратузилмасига бериладиган зарбалар ҳарбий жиноят бўлишини таъкидламоқда.

Teglar

Mavzuga oid

«Бутун бир цивилизация бугун тунда йўқ бўлиб кетади». Трамп Эронга таҳдид қилиди | Vaqt.uz