«Буюк воқеа»: Мексикада энг хавфли наркобарон махсус рейдда ўлдирилди

23.02.2026 | 12:252 daqiqa

АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаган ҳарбий операция ортидан саккизта штатда зўравонликлар авж олди, фавқулодда ҳолат жорий этилди. АҚШ давлат департаменти эса наркабароннинг ўлдирилишини «Буюк воқеа» деб атади.

«Буюк воқеа»: Мексикада энг хавфли наркобарон махсус рейдда ўлдирилди

Мексиканинг энг қудратли наркобаронларидан бири — Эл Менчо» номи билан танилган Немеcио Осегера шахс махсус ҳарбий амалиёт вақтида ҳалок бўлди. Бу воқеа ортидан мамлакатнинг бир неча штатида картел аъзолари томонидан йўллар тўсилди, бизнес объектларига ўт қўйилди ва хавфсизлик вазияти кескинлашди.

Мексика Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 60 ёшли Осегера Жалиско штатидаги Тапалпа шаҳрида ўтказилган махсус кучлар амалиётида яраланган. У қўлга олинганидан кейин вафот этган. Унинг жасади якшанба куни Миллий гвардия кучайтирилган қўриқлови остида Мехико шаҳрига олиб келинган.

Махсус рейд АҚШ ҳарбийлари етакчилигида амалга оширилган

«Reuters» аввалроқ амалиётда АҚШ ҳарбийлари етакчилигидаги янги ишчи гуруҳ иштирок этганини хабар қилган эди. Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт АҚШ разведка маълумотлари билан ёрдам берганини тасдиқлади ва Трамп маъмурияти Мексика армиясининг ҳамкорлиги ҳамда муваффақиятли операцияси учун миннатдорлик билдирганини маълум қилди.

«Эл Менчо» ким эди?

«Эл Менчо» асос солган Жалиско Янги Авлод Картели сўнгги йилларда Мексикадаги энг таъсирли жиноий тузилмалардан бирига айланган. Картел наркотрафикдан ташқари ёқилғи ўғирлаш, товламачилик, одам савдоси ва мураккаб молиявий фирибгарлик схемалари билан ҳам шуғулланган. Ташкилот Ғарбий Мексиканинг чекка ҳудудларида ҳужумларда дронлардан фойдалангани билан ҳам танилган.

«Уруш майдони»даги ҳолат

Осегеранинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг камида олти штатда картел аъзолари ўт қўйилган автомобиллар билан автомагистралларни тўсиб қўйди ва қатор корхоналарни ҳам ёқиб юборди. Фуқаролар ўлими қайд этилмаган. Пуэрто-Валярта курортида сайёҳлар ижтимоий тармоқларда ҳудудни «уруш майдони»га ўхшатиб, қора тутун осмонга кўтарилганини ёзди. «Air Canada», «United Airlines», «Aeromexico» ва «American Airlines» авиакомпаниялари ҳудудга парвозларни тўхтатди.

Президент Клаудия Шейнбаум мамлакатда ҳаёт одатдагидек давом этаётганини таъкидлади, бироқ айрим штатларда мактаблар эҳтиёт чораси сифатида дарсларни бекор қилди. Мутахассислар картел ичида етакчилик учун кураш янги қонли тўқнашувларга сабаб бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Осегеранинг ўлими АҚШ Давлат котиби ўринбосари «буюк воқеа» деб атади

АҚШ Давлат котибининг ўринбосари, аввал Мексикада элчи бўлиб ишлаган Кристофер Ландау Осегеранинг ўлдирилиши АҚШ ва Мексика, шунингдек бутун Лотин Америкаси учун «Буюк воқеа» эканини билдирди.

Январ ойида АҚШ томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганидан сўнг, Доналд Трамп «картеллар Мексикани бошқармоқда» деб айтган ва «энди картелларга қарши қуруқликда зарба беришни бошлаймиз» дея огоҳлантирган эди.

Мексика президенти Клаудиа Шеинбаум картелларга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорликни кучайтиришини маълум қилди. Шу билан бирга, у Мексика суверенитетини ҳимоя қилишини таъкидлаб, АҚШнинг Мексика ҳудудида бир томонлама ҳарбий ҳаракатларига қарши эканини билдирди.

Teglar

Mavzuga oid