Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади

Bugun 14:551 daqiqa

23-24 май кунлари Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво беқарор сақланади. Жойларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғади © vaqt.uz

Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, жума куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида вақти‑вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда у кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда эса асосан ёмғир кузатилмайди. Бухоро ва Навоийда эса фақат айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

Шамол секундига 7–12 метр тезликда, баъзи вақтларда 13–18 метргача кучаяди. Шимолда ва чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Ҳаво ҳарорати 22–24 май кунлари кечаси +13...+18 даража, кундузи эса +22...+27 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида 22 май куни кунда вақти‑вақти билан ёмғир ва момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.

Эртага, 23 май куни асосан қуруқ об‑ҳаво сақланади, фақат кечга яқин қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Кундузи ҳарорат +25...+27 даража атрофида бўлади.

24 май куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат кундузи +22…+24 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +15…+18 даража бўлади. Шамол ғарбдан секундига 3−8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 10−12 метргача кучаяди.

Teglar

Mavzuga oid