Logo

Даромадга қараб солиқ тўлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди

Bugun 18:231 daqiqa

Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун амалдаги ягона 12 фоизлик даромад солиғи ўрнига, келгусида даромад миқдорига қараб турлича солиқ ставкаси қўлланиладиган тизимга ўтишни таклиф қилинди.

Даромадга қараб солиқ тўлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал таҳлиллар институти 30 июль куни бўлиб ўтган фискал мулоқотда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тизимини ўзгартиришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Vaqt.uz журналисти.

Институт фикрича, ўрта ва узоқ муддатда амалдаги ягона 12 фоизлик ставка ўрнига даромад миқдорига қараб турлича солиқ ставкаси қўлланиладиган тизимга ўтиш мақсадга мувофиқ.

«Вертикал адолатни таъминлаш мақсадида ўрта-узоқ муддатда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини прогрессив шкалага ўтказишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — деди институт вакили.

Таклиф этилаётган тизимда эса солиқ ставкаси даромад миқдорига қараб белгиланади. Яъни камроқ даромад топувчилар пастроқ ставкада, юқори даромадли шахслар эса юқорироқ ставкада солиқ тўлайди.

Фискал таҳлиллар институти бу таклифни аҳоли даромадларининг ўсиши ва солиқ тизимида адолатлилик тамойилини кучайтириш зарурати билан изоҳлади.

«2019 йилдан биз ягона, яъни 12 фоизлик ставкага ўтган эдик. Аммо ҳозирги кунда жисмоний шахслар даромадларининг ўсиши ва бошқа кўплаб омилларни ҳисобга олган ҳолда, яқин ўрта муддатда прогрессив солиқ тизими адолатлилик принципига кўпроқ мос келади, деб ҳисоблаймиз», — деди институт вакили.

Таклифда бундай ўзгаришни айнан қачон жорий этиш ёки қандай ставкалар қўлланилишига доир аниқ ҳисоб-китоблар келтирилмаган.

Teglar

Mavzuga oid

Даромадга қараб солиқ тўлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинди | Vaqt.uz