Диний қўмита вакилининг баҳсли чиқиши: у нимада ҳақ ва нималарда ноҳақ? – Fikr vaqti

26.02.2026 | 20:251 daqiqa

Рамазоннинг илк кунларида тармоқларда пайдо бўлган бир видео чиқиш жамиятда катта баҳс уйғотди: жума табригини ҳам тарқатиш жавобгарликка сабаб бўладими? “Fikr vaqti”да масаланинг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари муҳокама қилинади.

Рамазон ойи кириб келган илк кунларда тарқалган ва Дин ишлари бўйича қўмита вакили Зокиржон Мардонов экани айтилган мутахассиснинг видео чиқиши жамиятда турли баҳс ва эътирозларни келтириб чиқарди. Видеода қўмита мутахассиси Ўзбекистонда масжид имомлари ва ҳатто расмий ёзилган жума табрикларини тарқатиш ҳам қонуний жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида гапиради.

Мардонов ўз чиқишида бу каби табрик ва маърузаларни тарқатаётганлар аслида қонунни бузаётганини, лекин қўмита бунга кўз юмиб келаётганини таъкидлайди. У шунингдек, одамлар динни расмий манбалардан ўзи ўрганиши кераклигини, лекин ҳатто расмий имомлар маърузаларини ҳам бошқаларга тарқатиш мумкин эмаслигини айтади.

Бугун Мардоновнинг бу чиқишини баъзилар қонун устуворлиги ва хавфсизлик нуқтаи назаридан тўғри деб ҳисоблаётган бўлса, бошқалар виждон эркинлиги чекланиши сифатида хавотир билдирмоқда.

Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сони жамиятда баҳсли бўлиб турган айни мавзу таҳлилига бағишланди. Дастур меҳмонлари – Дин ишлари бўйича қўмита собиқ раиси Нуриймон Абулҳасан, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ва адвокат Раҳмиддин Турганов бўлди. Унда шунингдек, давлат жамият олдига нима учун бундай талабларни қўяётгани, бу чекловлар оддий фуқаролар ҳаётига қандай таъсир қилиши ҳамда дин ва давлат ўртасидаги мувозанат масалалари ҳақида ҳам сўз борди.

Teglar

Ilyos Safarov

Ilyos SafarovMaqolalar soni: 63

Barchasi

Mavzuga oid