Дубайда олти нафар ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди

23.01.2026 | 18:432 daqiqa

Ўтган йили апрел ойида икки жиноий гуруҳга бўлинган Ўзбекистон фуқаролари ўзаро келишмовчилик сабаб қуролли муштлашув ташкил қилганди.

Дубайда олти нафар ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди © Фото: Kun.uz

Кеча, 22 январ куни Дубайда бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида 2025 йилги оммавий муштлашувда айбланган олти нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 22 январ куни Ўзбекистон фуқаролари иштирокида рўй берган муштлашув юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда судланувчилардан олти нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган, яна бир кишига умрбод қамоқ жазоси тайинланган.

Жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашув тафсилотлари

Воқеа ўтган йилнинг апрелойида Дубайдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бирида юз берган эди. Икки жиноий гуруҳга бўлинган Ўзбекистон фуқаролари ўзаро келишмовчилик сабаб қуролли муштлашув ташкил қилган. Гувоҳлар ва кузатув камералари қайдларига кўра, иштирокчилар бир нечта автомобилларда келиб, бир-бирларига ҳужум қилишган. Ушбу жиноий тўқнашув оқибатида икки нафар ўзбекистонлик воқеа жойида ҳалок бўлган. Дубай полицияси тезкор ҳаракат қилиб, 11 нафар асосий гумондорни қўлга олган ва иш прокуратурага оширилган эди.

Визасиз режим ва давлат обрўсига таҳдид

Мазкур воқеа юзасидан Ўзбекистон ТИВ чет элда содир этилаётган бу каби оғир жиноятлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама муносабатларга путур етказишини таъкидлади. Хусусан, бундай ҳолатлар ўзбекистонликлар учун жорий этилган визасиз режим тартибининг қайта кўриб чиқилишига ёки бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирилди.

БАА ҳуқуқ тизимидаги жазо муқаррарлиги

Бирлашган Араб Амирликлари қонунчилиги қотиллик ва ижтимоий хавфли жиноятларга нисбатан жуда қаттиққол ҳисобланади. Оммавий тартибсизлик ва одам ўлими билан боғлиқ ҳолатларда ўлим жазоси қўлланилиши БАА ҳуқуқ тизими учун истисно эмас. Бироқ, Дубай полицияси томонидан тақдим этилган аниқ далиллар ва кузатув камералари тасвирлари айбловнинг жуда оғир эканини кўрсатмоқда.

Teglar

Mavzuga oid