Дубайдаги «Burj Al Arab» меҳмонхонаси реставрация учун ёпилади

Bugun 13:252 daqiqa

Дубайнинг машҳур «Burj Al Arab» меҳмонхонаси 1999 йилдан бери илк бор кенг қамровли реконструкция учун 18 ойга ёпилиши маълум қилинди.

Дубайдаги «Burj Al Arab» меҳмонхонаси реставрация учун ёпилади © yandeks karta

Дубайнинг энг таниқли рамзларидан бири ҳисобланган «Burj Al Arab» меҳмонхонаси кенг кўламли реставрация ишлари учун вақтинча фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда «Khaleej Times» нашри хабар берди. Қарор меҳмонхона эгаси ва амирлик ҳукмдори Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум томонидан қабул қилинган.

Лойиҳанинг мақсади

Маълум қилинишича, меҳмонхона 18 ой давомида ёпиқ бўлади. Бу 1999 йилда очилганидан буён илк бор амалга оширилаётган йирик янгиланиш ҳисобланади. Лойиҳа орқали объектнинг дунёдаги энг ҳашаматли ва машҳур меҳмонхоналардан бири сифатидаги мақомини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

Реставрация ишларига Франциялик машҳур дизайнер Тристан Оэр раҳбарлик қилади. У аввал Париждаги «Hоtel de Crillon» каби нуфузли меҳмонхоналарни қайта таъмирлаш лойиҳаларида иштирок этган. Дизайнернинг таъкидлашича, янги лойиҳада тарихий меросни сақлаш билан бирга замонавий ечимлар ҳам уйғунлаштирилади.

«Burj Al Arab» меҳмонхонаси

«Burj Al Arab» меҳмонхонаси «Jumeirah Group» томонидан бошқарилади ва «Dubai Holding» таркибига киради. Меҳмонхонада жами 198 та люкс тоифасидаги хоналар мавжуд бўлиб, интерерлари мармар, тилла ва биллур элементлар билан безатилган.

Шунингдек, бинода 210 та биллур найчадан иборат, умумий оғирлиги тахминан 450 килограмм бўлган ноёб спиралсимон қандил жойлашгани билан ҳам машҳур. Бу элемент меҳмонхона интерерининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Меҳмонхонанинг вақтинча ёпилиши айрим мутахассислар фикрича, минтақадаги сайёҳлар оқимининг пасайишига тўғри келмоқда. Бироқ расмийлар асосий эътибор объектни янгилаш ва унинг халқаро нуфузини сақлаб қолишга қаратилганини таъкидламоқда.

Teglar

Mavzuga oid