Дунёдаги йирик брендларнинг 87 фоизи Ўзбекистон бозорига киришни рад этди — Kotib AI Research
Бу йўқотишлар натижасида мамлакат уч йил ичида камида 1,35 миллиард долларлик потенциал инвестициядан маҳрум бўлган.

Kotib AI Research таҳлилига кўра, Ўзбекистонда шахсий маълумотларни фақат мамлакат ичида сақлаш бўйича жорий этилган қатъий талаблар рақамли иқтисодиётнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлмоқда. Бу ҳолат нафақат технологик ўсишни секинлаштиряпти, балки халқаро инвесторларни ҳам хавотирга солиб, мамлакатни сунъий интеллект бозоридан четда қолдирмоқда.
Муаммо нимада?
2019 йилда қабул қилинган «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида» ги қонуннинг 27-1-моддасига кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари фақат республика ҳудудидаги серверларда сақланиши ва ишлов берилиши керак. Бу талаб:- Глобал технологик платформаларнинг Ўзбекистон бозорига киришини қийинлаштирмоқда;
- Инновацион хизматлар ва сунъий интеллект ечимларини жорий қилиш имкониятларини чекламоқда;
- Маҳаллий компаниялар учун технологик харажатларни оширмоқда.
- Инвестициялар оқимини пасайиши;
- Рақамли хизматлар экспортининг чекланиши;
- Сунъий интеллект ва булутли технологияларни қўллашдаги чекловлар.
- Электрон тижорат— 900–1250 млн доллар;
- Банк сектори— 850–1170 млн доллар;
- IT/стартаплар— 675–975 млн доллар;
- Fintech хизматлари— 575–825 млн доллар.
Глобал компаниялар нега келмаяпти?
Шахсий маълумотларни фақат Ўзбекистонда сақлаш талаби туфайли халқаро компанияларнинг 87 фоизи мамлакат бозорига киришни рад этган. Ўзбекистон бозоридан четда қолган йирик брендлар:- PayPal
- Stripe
- Netflix
- Spotify
- Amazon Web Services (АWС)
- Microsoft Azure
Нималар йўқотилмоқда?
- 250 млн долларлик сунъий интеллектга йўналтирилиши мумкин бўлган инвестициялар жалб қилинмаяпти;
- Ўзбекистон глобал СИ тизимидан четда қолмоқда;
- Бу ҳолат ҳукуматнинг ўзи қабул қилган «СИ-2030» стратегиясига зид.
- Маълумотлар аҳамият даражаси бўйича ажратилди;
- Фақат давлат идоралари учун маҳаллийлаштириш мажбурий қилинди;
- Компаниялар учун 18 ойлик ўтиш даври берилди;
- Fintex соҳасида тажриба майдончаси— «қум қутиси» яратилди.
- Маълумотларни фарқлаш: ҳамма маълумотлар бир хил муомала талаб қилмайди;
- «Маҳаллий сервер» эмас, балки «ишончли ҳимоя»концепцияси;
- Қум қутиси: инновацион лойиҳалар учун синов муҳити;
- Ўтиш даври: бизнеслар янги тартибга мослашиб олиши учун вақт.
Бу нима беради?
- ЯИМ ўсиши: 5 йилда +2,5 фоиз;
- 2,8 млрд янги инвестициялар;
- 35 мингта янги иш ўрни.





